Кучук ҳақида

16:55 / 29.08.2020 | Yasin | 781
Ассалому алайкум! Динча кучук (Ит) боқиш ҳақида кўплаб тўсиқлар эшитганман, аммо мени назаримда кучук беозор ва эгасига энг садоқатли ҳайвонлардан бири. Ўлган эгасини 10 йиллаб кутган итлар бор. Менимча мушукдан итнинг ҳар тарафлама фойдаси катта. Нега ит боқиш ҳаром? Нега динимизда тўсиқ қўйилган бу жониворга?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чунки итнинг оғзи ва сўлаги ҳаром. Унинг зарарли эканини тиббиёт ҳам тасдиқлаган. Уни боққанда оғзидан сақланиш маҳол бўлиб қолади. Уни нарироқ қилган ҳолда баъзи ўринларда ундан фойдаланишга рухсат берилган, мисол учун қўриш учун. Сиз айтган ҳислатлар туфайли у билан яланиб юлқаниб бирга яшаш шарт эмас. Валлоҳу аълам!