Рибо

09:13 / 30.06.2020 | Boburbek | 496
Ассалому алайкум! Мен устачилик қиламан, чет давлатларга ишлагани бораман. Саволим шуки, биз чет давлатга иш топиб берувчи орқали борамиз, у бу учун биздан маълум бир ҳақ олади, 15-20 фоиз. Шу тўғрими? Рибога ўхшаб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибо эмас, ижарага олган ишни ижарага бериш. Валлоҳу аълам!