Таҳорат

09:49 / 30.06.2020 | hamiolim olimhami | 544
Ассалому алайкум! Таҳорат қилаётганда ниятдан кейин қўллар ювилади, дейилган, охирида оёқлар, аврат энг охирида ювиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Авратни поклаш истинжо, дейилади. Истинжо таҳоратдан олдин қилинади. Яъни, истинжо қилиб, кейин қўл ювишдан бошлаб таҳорат олинади.  Валлоҳу аълам!