Ассалому алайкум! Мени бир масала қийнаяпти. Шу пайтгача Алақ сурасининг 19-ояти сажда ояти эканлигини билмасдим. Энди мен барча ўқиган сажда оятларим қазосини қай тарзда адо этаман. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!                
                                
                – Ва алайкум ассалом! Имконини топиб адо қилаверасиз. Муҳими адо қилиш.  Валлоҳу аълам!