САВОБДАН МАҲРУМ БЎЛМАНГ!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2019 йил ноябрь ойида «Ҳилол нашр» матбаа-нашриёти томонидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамда Хадичаи кубро ўрта махсус ислом билим юрти билан ҳамкорликда отинойилар учун Қуръон, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ йўналишларида ҳамда жаноза тартиб-қоидалари бўйича махсус қўлланмалар чоп этилган эди.

Бу қўлланмалар отинойиларимизнинг малакасини ошириш, уларнинг диний-маърифий ва илмий савиясини яхшилаш ниятида, хотин-қизларимиз Ислом арконлари ва шариатимиз аҳкомларини, мазкур йўналишларда ва айниқса жаноза билан боғлиқ ибодатлар ва урф-одатларимизни тўғри ўрганиб, уларга тўғри ва тўлиқ амал қилиши учун ёрдам бўлсин деган мақсадда нашрга тайёрланган. Шунинг учун бу қўлланмалардан тижорий натижа, яъни моддий даромад кўзланмаган. Қўлланмаларни нашрга тайёрлашда иштирок этган ижодий гуруҳ ходимлари ҳам беғараз, холис меҳнат қилишган.

Маълум қиламизки, бу қўлланмалар «Ҳилол нашр» матбаа-нашриётининг барча савдо шохобчаларида ўз таннархи баҳосида – 40 000 (қирқ минг) сўмдан сотилмоқда ва барча вилоятларимизга тарқатилмоқда.

Аммо афсуски, баъзи вилоятларда бу қўлланмаларни шаҳар ва туман отинойиларига етказишга масъул шахслар уларнинг нархини номаълум сабабларга кўра ошириб сотмоқчи бўлаётгани маълум бўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлар идораси огоҳлантиради:

• отинойилар учун мўлжалланган «Қуръон сабоқлари», «Ҳадис», «Ақийда», «Фиқҳ», «Сийрат» ҳамда «Маросимлар» туркумига оид «Жаноза» номли қўлланмаларнинг нархи 40 000 (қирқ минг) сўм деб белгиланган бўлиб, уларни фақат шу нархда сотилиши керак;

Бу қўлланмаларга шундан юқори нарх белгиланса ёки шундан юқори нархда сотиш ҳоллари юз берса, бу ҳақда ва бунга алоқадор шахслар ҳақида Ўзбекистон мусулмонлар идорасига ҳамда «Ҳилол нашр» матбаа-нашриётига хабар қилинг.

Телефонлар: +998 712 175 999; +998 712 162 927

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
 Табобатда минг йиллар давомида қўлланиб келинаётган ушбу восита асалари уяси бўлиб, одамлар ҳам озуқа, ҳам шифо учун истеъмол қиладиган асал айнан ана шу давоми...

02:57 / 24.12.2016 8388
embedhttpswww.youtube.comwatchvmkNOpc9HHwembed

04:20 / 27.10.2016 17356
  Масаллиқ 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан илиқ сув, 1,5 чой қошиғида туз солинади, 200 гр гўшт, 200 гр пиёз ва 0,5 чой қошиқда туз солиб, қийма тайёрланади  Жиззали нон давоми...

02:06 / 29.11.2016 3102
Нозик хилқатлар заволи Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат тимсоли ҳисобланади. Аёл бу меҳрибон она, суюкли ёр, оқибатли опа ёки сингил, суюкли бувижон. Аёлга давоми...

23:25 / 21.05.2017 3576