Рамазон суҳбатлари. 9-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама суҳбат иштирокчилари. Сиз билан суҳбатлашаётган мавзуларимизнинг узвий ва мантиқий давоми сифатида бугун, Рамазоннинг тўққизинчи кунида биз, ота-оналарнинг ўз фарзандларига муносабати хусусида сўз юритмоқчимиз. Айни шу мавзудаги фикрларингизни билмоқчимиз. Бугунги кун оталари ва оналари ўз зурриётларига муносиб оталик ва оналик қилишмоқдами? Бизнинг фарзандларимиз олдида бурчларимиз борми? Уларни  бажаряпмизми? Фарзандларга намуна бўлишни эплаяпмизми? Ота ва оналарнинг зиммасида қандай вазифалар бор деб ўйлайсиз? Баъзи болакайларнинг ҳаддан зиёд эркаланиб кетишларига ўзимиз сабабчи бўлиб қолмаяпмизмикин? Шу ва бошқа кўплаб айни мавзудаги саволларга жавобларни излаймиз. Балки, айнан шу суҳбатлар сабаб бирор оилада фарзанд тарбияси масаласи кўтарилар. Эсланмаган вазифалар эсланар.

Биз бугун болаларимизни моддий таъминоти ҳақида кўп ўйл аймиз, уларнинг маънавий таъминоти-чи? У биз учун нечанчи ўринда?

Шунингдек, халқимизга хос, аммо гўзал бўлмаган одатлардан бири: баъзан ота- оналарнинг ўз фарзандларидан ҳаддан зиёд кўп нарса таъма ва талаб қилишлари хусусида нима дейсиз?

Мавзу ниҳоятда кенг қамровли бўлгани учун бу борада барча жиҳатлардаги фикрларингизни билишни истардик.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
РЎЗАНИНГ ФОЙДАЛАРИ Рўзанинг рўзадор шахсий сифатларига берадиган фойдалари ҳақида сўзлар эканмиз, сабр сифати ҳақида гапирмай бўлмайди. Рўзадор кишида давоми...

00:02 / 08.02.2017 5020
22 август куни Тошкентдан Мадинага келган 74 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва Фронт орти қатнашчилари юртбошимиз ташаббуслари билан тасис этилган қарорга давоми...

13:29 / 26.08.2017 2814
Хотини. Хотин мустақил шахсдир, у эрига мулк ҳам эмас, тўла қарам ҳам эмас. Хотинда эрнинг фақат жуфти ҳалоллик ҳаққи бор, холос. Хотиннинг мустақил мулк тутиш давоми...

04:32 / 04.06.2017 3186
Аллоҳнинг меҳмонлари, ҳажингиз МУБОРАК   Кечагина Аллоҳ таолонинг инояти билан дунё мусулмонлари қатори Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара томон ҳаж давоми...

12:18 / 21.09.2017 10781