Muslimaat.uz сайтининг янги талқини синов режимида ишламоқда

Рамазон фазилатлари хотима
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хотима

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар ёғилсин!

Аллоҳ таолонинг инояти ва марҳамати билан аллома Абдулғаний Мақдисийнинг қаламига мансуб «Рамазон фазилатлар» рисоласи ҳам ниҳоясига етди. Аввалда айтганимиздек, асли асарда 62 та ҳадис ривоят қилинган. Аммо биз улардан бештасини ҳадис илми уламоларининг ҳукми бўйича ўта заиф ёки мункар бўлгани учун тушириб қолдирдик. Бунинг сабаби, аввало, ўта заиф ва мункар ҳадислар эътиборга олинмаганидир. Биз ҳадисларнинг ҳукмида, дастлаб айтилганидек, доктор Рифъат Фавзийнинг тахрижига таянар эканмиз, у кишининг тадқиқотига суянишга мажбурмиз. Бинобарин, илмни тўғридан-тўғри амал қилиш учунгина ўрганадиган оддий мусулмонга уларнинг ҳожати йўқ.

Иккинчидан, муаллиф мазкур ҳадисларнинг барча ровийларини зикр қилиб келтирганлар. Бу эса ҳадис илмида «Ҳукмни зиммадан соқит қилган», дейилади. Яъни, гўё муаллиф ўқувчига «Менга фалончидан, унга фалончидан, унга… ва ҳоказолардан шундай хабар етиб келди. Мен уларнинг ҳаммасини зикр қиламан, ўзингиз текшириб олиб, натижасига қараб, қабул ё рад қилишингиз мумкин», деган бўлади. Бу жуда ҳам кенг тарқалган услуб. Биз таржимада санад кишиларини зикр қилмас эканмиз ва зикр қилинган тақдирда ҳам уларни ўзбекзабонлар танимас экан, мазкур ҳадисларни тушириб қолдиришимиз ҳақли бўлади.

Учинчидан, кўриб ўтганимиздек, баъзи маънолар ҳадисларда такрор‑такрор келган. Зикр қилинган ҳадиси шарифлардаги маънолар тушириб қолдирилган ҳадиси шарифларни ҳам мазмунан ифодалаб қўйган. Фақатгина жузъий фарқлар борлиги учун ҳар бири алоҳида ҳадис сифатида қаралган.

Аллоҳ таолодан ушбу камтарона хизматни Ўз даргоҳида қабул қилишини, уни ёзган, ўқигану эшитганга унга амал қилишни насиб этишини сўраб қоламан. Сўнгги сўзим – оламларнинг Роббига ҳамду сано бўлсин!

 

21 Рамазон, 1439 йил

Мавзуга оид мақолалар
Биз «савдо» деб атайдиган сўз араб тилида «байъ» дейилиб, ўзаро бир нарсани алмаштиришни англатади. Шариатда эса бир молни иккинчи бир мол муқобилига ийжоб ва давоми...

23:33 / 01.03.2017 2363
Ислом лашкари ўрта ер денгизи мамлакатларини фатҳ қилган кун буюк ва бахтли кун бўлди. Мусулмонларнинг шодликдан кўзлари ёшларга тўлди. Аллоҳ уларга кутмаган давоми...

04:41 / 22.11.2016 1116
Суннатга хос тарбия Соғлом ва оқила аёл оиласининг фахри, жуфтининг умр зиёси, фарзандаларининг муҳтарам онаси бўла олади. Юртимизда мустақилликнинг илк давоми...

10:37 / 19.03.2017 1372
Иброҳимнинг вафоти Ҳижратнинг ўнинчи йили бошланганди Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа фарзанди Иброҳим ўн олти ойлик бўлганди. Онаси ҳазрат Мария қучоғида давоми...

12:47 / 11.12.2016 1859