Қунут дуоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қунут дуоси витр намозининг учинчи ракъатида ўқилади. Уни ўқимоқ вожибдир. Шунинг учун билмаганлар учун дуони ўрганиш ҳам вожибдир. Қуйида бу дуони маънолари билан бирга келтириб ўтамиз.

اللَّهُمَّ اِنَّا نَستَعِينُكَ وَ نَسْتَغْفِرُكَ Аллоҳим, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз ва Сенга истиғфор айтамиз. وَ نُوءْ مِنُ بِكَ Ва Сенга иймон келтирамиз. وَ نَتَوَكَّلُ عَلَيْكَ Ва Сенга таваккал қиламиз. وَ نُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَكُلَّهُ Ва барча яхшиликлар учун Сенга мақтов айтамиз. نَشْكُرُكَ وَ لاَ نَكْفُرُكَ Ва Сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз. وَ نَخلَعُ وَ نَتْرُكُ مَنْ يَفْجُرُكْ Ким Сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз. اللَّهُمَّ اِيَّاكَ نَعْبُدُ Аллоҳим, Сенгагина ибодат қиламиз. وَ لَكَ نُصَلِّي وَ نَسْجُدُ Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз. وَ اِلَيْكَ نَسْعَي وَ نَحفِدُ Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. نَرْجُو رَحْمَتَكَ Ва Сенинг раҳматингни умид қиламиз. وَ نَخْشَ عَذَابَكَ Ва азобингдан қўрқамиз. اِنَّ عَذَابَكَ بِالْكُفَّرِ مُلحِقٌ Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир.

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Аввалам бор, яратганга минг карра шукрлар бўлсинки, биз дунёвий илмлар вакиллари ҳам ўз рисола ва давоми...

11:53 / 23.09.2016 4431
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак Дунёда байрамлар тўлиб ётибди, Уларнинг асли бир чўпчак, ё давоми...

06:10 / 20.11.2016 4044
11 декабрь куни Россиянинг Арск шаҳрида, масжидлар қошидаги ўқув курсларининг  муаллимлари ўртасида «Энг давоми...

10:45 / 28.01.2017 4276