Она ҳақида...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.

2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.

3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.

4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.

5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.

6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизнинг эса  ўқигингиз келмасди.

10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса  келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.

15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз.

25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.

35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса «Аралашманг, ўзим биламан» дедингиз.

40 ёшга кирганингизда у хасталанди, шунда у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.

Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг... ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир...»

Мавзуга оид мақолалар
«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса «Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга давоми...

03:52 / 10.11.2016 1197
АЁЛЛАРНИНГ ЗЕРИКИШИ ҲАҚИДАГИ ЎЙЛАР Тавбатазарру қилинг, бекорчиликни ҳайданг Турмуш ўртоғингиз вақтларини сизсиз ўтказаётганининг сабаби ўзингизда давоми...

23:20 / 08.04.2017 1758
ФАРЗАНДЛАР  ҚАЛБЛАРИМИЗ ҚУВОНЧИ БЎЛСИН Хоҳлаган бандасига қиз фарзанд берган ва хоҳлаган бандасига ўғил инъом этган ёки уларни ўғил ва қиз қилиб аралаштириб давоми...

10:55 / 19.03.2017 2280
Рамазон Келаётган меҳмонлар ичра, Энг қутлуғи бўлсин Рамазон. Саҳарлигу ифторликда Масжидларда янграсин азон. Аллоҳ бизни севганлиги рост, Рамазонни давоми...

10:21 / 18.11.2016 851