Нима учун «кетаман» дейиш мумкин эмас?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган; уни ҳеч қачон…

Биласизми, эркаклар биз аёлларга нисбатан консерватив (эскиликка ёпишиб олган) бўлишади. Оналари доимо уларни сўзсиз муҳаббат билан яхши кўрганликлари учун умр йўлдошларидан ҳам худди шундай муҳаббатни кутадилар.

Эркакларнинг тасаввуридаги сезги бу – бир нима учун эмас, балки беминнат, кези келганда ҳаммага қарши бориб бўлса ҳам, муҳаббат қилишдир. Қарама-қарши жинс билан бўлган илк муносабатлар ота-оналар билан бўлган муносабатларда намоён бўлади. Қизлар эрларидан оталаридаги хислатларни, йигитлар эса рафиқаларидан оналаридаги хусусиятларни қидирадилар. Нимага десангиз, болалик ҳар бир инсон тушунчасида – бахт, барқарорлик, ҳимоя ҳамда эртанги кун ва муҳаббатга ишонч демак. Қандайдир ишни нотўғри қилганинг учун ташлаб кетувчи аёл ишончга лойиқ эмас. «Жавобимни бер», «Кетаман» каби иборалар дард, кўнгил қолишнинг манбаси сифатида қабул қилинади ва ишончга лойиқ эмаслигингизни билдиради. Одатда эркаклар биз аёллардан кўра эҳтиёткор ҳамда тадбиркор бўлишади. Хавф-хатар сезиб қолгудай бўлсалар, дарҳол тадбирини қиладилар. Бу ҳол уларда рефлекс даражасида юз беради. Дейлик, хавф сиз томондан келяпти, яъни аламни, уларни заифлаштирувчи зарбани хатар дея тушунишади. Зарба тушиши мумкин бўлган жойни, мазкур шароитда юракни беркитиб қўйишади. Одатда бу жараён ўйлаб кўрилмасдан, беихтиёр содир бўлса-да, аммо орқага йўл йўқ! Энг қўрқинчлиси, оқибати дарҳол сезилмайди, икки томон ҳам севги, самимият, ўзаро ишонч қаерда, қайси пайт ғойиб бўлганини тушунмай қолаверади.

Ҳаммаси эса арзимаган «кетиш» ҳақидаги гаплардан чиққан, гарчи тилга кўчиб, амалда бажарилмаган бўлса ҳам. Агар шу вақтгача кўчингизни бир неча бор йиғиб, онангизникига бориб-келган бўлсангиз – борми, у ҳолда умр йўлдошингиз қўлида унга қаттиқ изтироб берувчи «пичоққа илинадиган» исботлар етарлича. Шунинг учун келгусида мағлублар қаторида турмаслик, қайта алам чекмаслик, ҳиссиётларга ортиқча берилмаслик учун «бетини» ва қаҳрини қаттиқ қилишади.

Ёдингизда тутинг: эшикни ёпиб кетаётганингизда турмуш ўртоғингизнинг ҳам қалбига элтувчи йўлни беркитиб кетасиз. Шу эътибордан ЗИНҲОР амалда қилмайдиган ишингиз билан жуфти ҳалолингизни қўрқитманг. Кетиш ҳақидаги иборалар фақатгина чиндан қарорингиз қатъий бўлганда жоиз бўлади.

Энг яхшиси, кетишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Оилани бузганлар шайтоннинг сара малайларидан эканлигини унутманг. Оилавий ҳаётга қадам қўяр эканмиз, садоқатли, вафодор ёр бўлишимиз ваъдасини бериб, ўзимизни бошқа бир одамнинг қўлига топширамиз. Аниқроғи, Аллоҳ бизни турмуш ўртоғимизга омонат қилиб топширади. 

Шундай экан, масъулият ҳамда ҳақларимизни тўғри тушунган ҳолда «оила» аталмиш муқаддас қўрғонни мустаҳкамлашга бел боғлаб, қолганини Аллоҳнинг раҳмати ва Ҳакиймлигига таваккул қилиб яшаш жоиздир.

Лайло Наталья Баҳодирийдан ГЎЗАЛ таржимаси.

 
Мавзуга оид мақолалар
   Ҳазратимнинг сўнгги Ҳаж зиёратлари ҳақида Оминахон Муҳаммад Юсуф тайёрлаган фоторепортаж ҳамда сафар давоми...

13:02 / 14.02.2017 5946
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўзининг Кубага қилган расмий ташрифида, у ерда масжид қуришни таклиф давоми...

06:41 / 02.02.2017 4977
gallery linkfile ids5643,5642,5641,5640,5639,5637 Чеченистон уламолари мажлиси раиси ва Қодировлар оиласининг улуғи Хўжа Аҳмад давоми...

01:05 / 03.02.2017 8398
Австралиялик машҳур киноактёр Рашод Стрикка йиллар давомида Ҳолливуддан бош роль учун таклифлар келган ва давоми...

16:00 / 30.12.2019 1944