Намоз, намоз, намоз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим тутадиган, бирор бир ҳолатда ҳам ундан ажрамайдиган нарсадир. У шаҳодат (яъни иймон) ва намоздир. Аслида мусулмон кишининг зиммасида беш арконнинг барчасига иймон келтириш фарз бўлса-да, лекин амалга келганда гоҳида (маълум сабабларга кўра) шаҳодат ва намоздан бошқаси мусулмондан соқит бўлиб туради.

Намознинг фарзлиги шу даражадаки, бирон-бир ҳолда ҳам бандадан соқит бўлмайди. Киши камбағал бўлса, унга закот бериш фарз эмас. Ҳажга қодир эмас кишига ҳаж фарз эмас. Касал ёки мусофирга рўза тутиши фарз бўлмайди. Аммо буларнинг бирортаси намозни соқит қила олмайди. Туришга қодир эмас киши ўтириб, ўтиришга қодир эмас киши ётиб, имо-ишора билан ўқийди, дейилган.

Баъзи уламолар имо-ишорага қодир эмаслар кўз қараши билан рукуъ, сажда қилади, ҳатто қалбидан намоз амалларини ўтказиб бўлса ҳам, ўқийди, деганлар. Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўраганларида, уларнинг биринчи айтадиган сўзлари ҳам «Бизлар намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик», (Муддассир, 42-43) деб жавоб бериш бўлади.

Намознинг шаъни улуғ эканини унутмайлик!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиши лозим эмас. Шунингдек, сафар ёки хасталик туфайли рўза тута давоми...

03:50 / 23.05.2017 857
 Куни кеча 9 ёшли ўғлим «Ада, Ҳазратнинг  вафотлари менга ойимнинг вафотларидек таъсир қилди», деди. Онасини йўқотганига борйўғи 70 кун бўлган, ҳаётида Ҳазратни давоми...

19:36 / 02.02.2017 3134
Карам шўрвалар жуда ҳам майин ва енгил таом бўлиб, соғлом овқатланувчи ва қадди қоматига эътибор қилиб юрадиган аёллар учун айни муддао. Тадқиқотларга кўра, оддий давоми...

02:45 / 25.01.2017 1545
манба umma.news Сима Азими «Ушу» бўйича биринчи афғонистонлик аёл мураббий   20 ёшли афғонистонлик Сима Азими аёлларни ўзларини ҳимоя қилишга ўргатади. У қобуллик давоми...

23:35 / 28.02.2017 891