«Мусулмоннинг сармояси тоза қалб» (1-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://youtu.be/rkZ2f1u2SRA[/embed]


Бугун мен сизларга енгил ва осон сармоя ҳақида гапириб бераман. Уни кўтариш мусулмонга қийинчилик туғдирмайди. Бу сармоя унга кўп ибодатларни ва кечаларни бедор ўтказишни талаб қилмайди. Шунингдек, кўплаб зикр ва вирдларни одат қилиш масъулиятини ҳам юкламайди... Шунга қарамай, инсон Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурига бориш йўлида ушбу енгил ва осон ваъдани кўтариб боришга муваффақ бўлса, охир-оқибат улуғ саодатни қўлга киритади. Аллоҳ таоло унга Ўзининг розилигини беради. Ушбу ваъда нима эканини биласизларми? Кўтариш енгил ва осон бўлган, натижаси катта ва буюк бўлган ушбу сармоя нима ўзи?

Албатта, у саломат, тоза қалбдир.

Агар инсон қалбини ҳасад ва адоватлардан ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган нафратдан поклашга эришган бўлса ҳамда яшаётган ҳаёти давомида қалбини Аллоҳ таолога йўналтирадиган саломат «идиш»га айлантиришга муваффақ бўлса, мана шу мусулмонни кўплаб қийинчилик ва ибодатларга муҳтож қилмайдиган сармоядир.

Мен сизларга айтаётган ушбу нарсанинг белгиси ёки саломат қалбнинг ўлчови шуки, сиз ўзингизга назар солинг, сизни камситаётганларга ва ҳақорат қилаётганларга жароҳат етказишни келтириб чиқарадиган ҳамда сизга озор бераётганларга азият беришни тақозо этадиган ҳасадларга қалбингизнинг ғолиб келганини сезсангиз, демак, сиз нафрату адоватлар киридан ғолиб бўлган саломат, тоза қалб билан роҳатланиб яшаяпсиз.

Агар мен сизнинг ушбу сифатларга эга бўлиб яшаётганингизни кўрсам, сизни табриклайман! Сабаби сизнинг йўлингиз абадий саодатга йўналгандир.

Сизларнинг барчаларингиз саййидимиз Иброҳим халилуллоҳнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қилган дуоларини биласиз. У зот Аллоҳ таолодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўплаб тоат ва ибодатларга муваффақ қилишини ҳамда ҳар тарафга сарф қилиши учун беҳисоб мол-дунё беришини сўраб дуо қилганлари йўқ, балки шундай илтижо этдилар: «Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин. У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келса, (манфаат олур)» (Шуаро сураси, 87–89-оятлар).

Тоза қалб дегани нимани ифода этади, эй дўстларим?

Бу – инсоннинг қалбини иймон ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага бўлган бандалик тозалаб қўйган бўлишини ифода этади. Бас, шунда ушбу қалб инсонлардан етиши мумкин бўлган озорларни, у ер-бу ерлардан тегиши мумкин бўлган ҳақорат томчиларини кўтара олади ва тоза, оппоқ бўлиб қолади. Ҳар қачонки унга қора нуқта суқилиб кирмоқчи бўлса, унинг Аллоҳ таолога бўлган бандалиги уни эритиб йўқ қилади ва яна тоза, оппоқ бўлиб қолаверади. Мана шу тоза қалбдир.

Албатта, саййидимиз Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларида балоғат ва буюк ишора бор. 

Албатта, дунёда дўстларини олийжаноблик қилиб кечириб юборган ва одамларнинг барча озорларига тоза қалб билан юзланган бундай кишиларни Аллоҳ таоло қиёмат куни танлаб олади.

Эй дўстларим, Роббимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мукаммал Китобидаги ушбу насиҳатларга эътибор беринглар! Аллоҳ таоло бу сўзларни бир неча бор такрорлаган: «Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур. Унга фақат сабр қилганларгина эришур. Унга фақат улуғ насиба эгаси бўлганларгина эришур» (Фуссилат сураси, 34–35-оят).

Аллоҳим, бизларни ҳам ўша улуғ насиба эгаларидан қил. 

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг

жума хутбаси, 26 март 1999 йил;

Эшонгузар жоме масжиди имом-хатиби

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси, 5 ноябр 2017 йил

Мавзуга оид мақолалар
Куфрни рад этиш калимаси . Маъноси Аллоҳим Билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик давоми...

05:30 / 27.04.2017 2628
Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли давоми...

01:46 / 29.12.2016 3470
Масаллиқлар 200 гр морожний 200 гр сут пишмаган 150 гр қулупнай 1 ошқошиқ қаймоқ 150 гр давоми...

04:55 / 09.05.2017 78761
embedhttpswww.youtube.comwatchvFiRiWyoGIpkfeatureyoutu.beembed

12:49 / 22.10.2018 2792