Имом Бухорийга бўлган муҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатдандир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч шубҳасиз, ҳар бир мусулмон киши ҳаж қилиш учун Кабатуллоҳга боришни,  унга бир бор қўл теккизишни жуда истайди. Аллоҳнинг марҳамати ила дунёда шундай бахтли кишилар ҳам борки, биз бир бор қўл теккизишни орзу қиладиган Кабатуллоҳни улар артиб, чангу ғуборлардан тозалаб турар эканлар. Шундай бир вақтда юртимиздан борган бир киши Кабатуллоҳни артиб турган кишига бир бор уни артиш учун изн сўрабди. Аллоҳ билади, негадир ҳалиги киши бунга ижозат бермабди.

Сўнг ватандошимиз «Мен Имом Бухорийнинг юртиданман» дея ўзларини таништириб, яна илтимос қилибдилар. Шунда қора тошни артиб турган киши «Имом Бухорийнинг юртидан бўлсанг, арт!» дея ижозат берибди.

Буни қарангки. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳурматлари юзасидан ҳар кимга ҳам насиб қилмайдиган бу улуғ иш бир ватандошимизга насиб қилган экан. Кабатуллоҳда хизмат қилиб турган биродаримизнинг бу ҳурматлари, албатта, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларидандир. Чунки Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига хизмат қилганликлари учун ҳали ҳамон бутун дунё мусулмонларининг ҳурматидалар, муҳаббатларига сазовордирлар. Иншааллоҳ, то қиёмат қадар шундай бўлади. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббати бўлмаган, у Зот алайҳиссаломни ҳурмат қилмаган киши Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳини ҳам ҳурмат қилмайди. Сабаби: ундай бадбахт кишилар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг, у Зотнинг ҳадисларининг, муҳаддисларнинг, хусусан, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг қадрларини билмайди!

Аллоҳим барчамизни Ўзига, Ўзининг Каломига, Ўзининг Байтига, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга ва у Зот алайҳиссаломнинг ҳадисларига, Ислом учун хизмат қилган уламоларимизга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин!

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv2FxJ58lhNt4embed

18:07 / 11.04.2017 5093
Ислом узоқ муддат давомида жаҳон оммавий ахборот воситалари, таълим тизими ва сиёсий майдонда инкор қилиб давоми...

15:22 / 24.05.2019 2423
Ғалаба муборак, муносиб авлодлар Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига дуруду салавотлар давоми...

20:32 / 11.03.2017 4080
Иброҳимнинг вафоти Ҳижратнинг ўнинчи йили бошланганди Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа фарзанди Иброҳим давоми...

23:47 / 11.12.2016 4042