Қалбнинг Аллоҳ деб уриши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалбнинг Аллоҳ азза ва жаллага бўлган ҳаракатини бир маромга тушириб, унда собит туриш лозим. Қалбнинг офатларини Аллоҳдан офият сўраб камайтириш ёки бўлмаса унинг барчасини даф қилиш керак.

Билгинки, албатта, қалбнинг Аллоҳ азза ва жаллага  ҳаракати уч ҳолатда бўлади:  муҳаббат, хавф ва ражо.  Булардан энг афзали муҳаббатдир.

 Муҳаббат – Аллоҳ таолонинг зотини исташдир.  Чунки унда хавфга хилоф ўлароқ, дунё ва охиратни  исташ йўқдир. Хавф охиратда завол топади.

«Албатта, Аллоҳнинг валийларига хавф йўқдир. Ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар».

Хавф – дунёни ва охиратни қасд қилади. Зажр ва ман қилиш бу йўлдан чиқишдир.

Муҳаббат –  банда маҳбуби томонга ожизона сайрга чиқишидир.

 Хавф – маҳбубининг йўлидан чиқишни ман қилади.

 Ражо – унинг амрларини бажармоқ.

 Булар ҳар бир банда ҳис қилиши лозим бўлган буюк ҳақиқатдир. Уларсиз убудият ҳосил бўлмайди. Ва ҳар бир  банда Аллоҳнинг бандаси бўлиши лозимдир.

 Агар  банданинг маҳбубига нисбатан муҳаббати бўлмаса, унинг қалбини  қайси нарса ҳаракатлантиради?

  Уни икки нарса ҳаракатлантиради:

 Биринчиси: маҳбубининг зикрини кўпайтириш. Чунки зикрнинг кўплиги қалбни у билан боғлайди. Ва кўп зикр қилишни Аллоҳ таолонинг ўзи амр қилгандир.  

«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар!»

 Иккинчиси: Аллоҳ таолонинг меҳр-шафқатини ва неъматини ҳис қилиш.

Банда Аллоҳ таоло унга берган осмонлару ердаги барча неъматларини зикр қилиб, тадаббур қилиши ва унга берилган ботиний неъматлардан иймон ва бошқаларни зикр қилиб юришни асос қилиб олиши шартдир.

Шунингдек, хавф: қалбда тавҳид, дўқ-пўписа, ҳисоб куни ва шунга ўхшаш оятларни эслашдир.

 Ражо: карамни, ҳилмни ва афвни қалбда ҳис қилишдир.

 Ражодан, карамдан ва тавҳиддан тушуниладиган тушунчалар жуда кенгдир. Мақсад – танбеҳларнинг етиб бориши,  ботиндаги ишоралар билан кўринишидир.

Араб тилидан Назокат таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан юртимизда бўлиб ўтаётган Қуръон қироати давоми...

01:19 / 04.02.2018 3131
Ассалому алайкум азиз юртдошим Яна бир тонгга етказганига шукр. Яхши дам олиб, уйғондингизми, оилангиз, давоми...

01:51 / 01.05.2020 2988
  Савол Ўзга ибодатлар каби қурбонликнинг ҳам қазоси бўладими Жавоб Намоз, рўза ва закот каби қурбонликнинг давоми...

09:54 / 28.08.2018 4142
Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади Муслималар  хижобда ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва давоми...

14:24 / 15.11.2016 6631