Рамазон суҳбатлари. 4-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кечаги қизғин суҳбатдан сўнг оила, ота- онага муносабат мавзусини давом эттирган ҳолда бугун опа- сингилларнинг ўзаро муносабатига тўхталсак. Серфарзандлик  – халқимизга хос гўзал  хусусиятлардан ва фазилатлардан бири. Бир оилада катта бўлган фарзандлар халқимиз тили билан айтганча «Бир кўрпани тепиб катта бўлишади», «Бир майизни қирққа бўлиб ейишади». Лекин ҳар доим ҳам ота- она тарафидан берилган бир хил тарбия фарзандлар томонидан бир хил қабул қилинмайди.  Опа- сингилларнинг бири кийимга ўч бўлса, иккинчисига унинг фарқи йўқ, бири сахий бўлса яна бириси бахил. Хуллас, бир оилада турли феълдаги инсонлар жам бўлишади.

Лекин бугунги суҳбатимизда опа ва сингиллар ўртасидаги муносабатлардаги салбий нуқталарга ҳам тўхталиб ўтсак. Хусусан, атрофимизда йиллар давомида бир-бири билан гаплашмайдиган, борди- келди қилмайдиган опа- сингиллар ҳам бор экан.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бир- бирингизни ёмон кўришманг. Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Эй, Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг! Мусулмон учун биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаши ҳалол эмас», - дедилар».

Модомики, мусулмоннинг мусулмондан уч кундан ортиқ аразлаши ҳалол эмас экан, бир уйда яшаётган ёхуд бир уйда катта бўлган, энг яқин қариндошлар ҳисобланадиган опа - сингилларнинг йиллаб аразлашиб юришига нима дейсиз? Умуман, бугунги кунда жамиятимизда опа-сингиллар ўртасида муносабат қай даражада юксакликда? Сизнинг бу ҳақида фикрингиз қандай?

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аввал маълум қилганимиздек, кириб келаётган муборак Рамазони шариф арафасида Аллоҳ таоло биз ожиз давоми...

13:43 / 24.12.2016 4027
Дуо луғатда истамоқ, чақирмоқ, ёлвормоқ каби маъноларда келтирилган. Истилоҳда эса инсон ўзини хокисор давоми...

15:33 / 17.11.2016 6183
Мадинаи мунавварада турилганда кўпроқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаларига бориб, дуруду давоми...

14:08 / 13.08.2018 9858
Керакли нарсалар 1та кийим илгич, катта скочнинг бўшаган картони ва тасмалар. Тайёрланиши картонни 1см дан давоми...

20:32 / 10.01.2016 6934