Навоий шеъриятида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги наът ғазаллар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бедилинг хайли русул, сенсен аларға дилрабо, Ё Набий, руҳий фидок, аҳлан ва саҳлан марҳабо! Эй Навоий, чораи дардингни қилғай улки бор, Ҳам Расулу, ҳам амин, ҳам мустафо, ҳам мужтабо.
А. Навоий
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, оламларни Ислом ила мунаввар этгач, шоирлар ҳам наът ғазалларида у Зотни башариятнинг энг улуғи, энг комил инсон сифатида тавсифлаб келишади. Шунингдек, буюк бобомиз Алишер Навоий ҳам ўзининг наът ғазалларида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг буюк хулқ соҳиби эканликлари, хайру саховатлари, умматни севишлари, етимларга шафқатлари, жасорату шижоатлари, Меърож воқеалари ва бошқа у Зот билан боғлиқ ҳодисалар оят ва ҳадислар билан мадҳ этилган. Хусусан, «Хазойинул маоний», форсча «Ситтаи зарурийя» қасидалари таркибидан жой олган «Айнул ҳаёт фий наъти Расул алайҳис салавот» қасидаси ҳам фикримизни яққол исботлайди. Бундан ташқари, бошқа асарларида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сифатларини ошкора таърифлаган ёки ишора билан, замирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ётган мисралар битган. Унинг бундай мисраларида бор диний-тасаввуфий билими, фалсафий, ахлоқий қарашлари, ҳаётий тажрибалари ўз ифодасини топган. Хуллас, унинг наът ғазалларини ўқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни умматга танитиш ва севдиришга уламолар, муҳаддислар билан бир қаторда шоирлар ҳам етарлича ҳисса қўшишгани маълум бўлади.
 
Наъти Рисолатпаноҳ
Ё Расулуллоҳ! Алфа-алфа салом Бика зул жалоли вал икром. Чун Тангри сени бабадал қилди, Ҳар латофат аро масал қилди. Олам аҳли раиятинг бўлибон, Бориға дин васиятинг бўлибон Бу раиятқа раҳмат айлаб илоҳ Ким, бериб бошлариға сен каби шоҳ. Гар саводинг йўқ эрса, не ғамдур, Бу саводинг чу андин аъзамдур. Гар қалам тутмадинг қўлингга не ғам, Азбар этдинг чу сири Лавҳу қалам. Анбиё хойликим, келиб мурсал, Сен ҳам охир аларға, ҳам аввал. Барчанинг фарқи узра бўлмоқ тож Сенга фош этди Лайлатул меърож. Айниқса, Абдураҳмон Жомийнинг таълими Алишер Навоийнинг тасаввуф шоири сифатида танилишига катта таъсир ўтказган. Унинг  беш ёшида ёзган
Оразин ёпқоч кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш, Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч қуёш байти Мавлоно Лутфийнинг юксак эътирофига сазовор бўлган. Беш ёшли болакайнинг бу мисралари Одам алайҳиссалом тилидан жаннатдан ерга тушганларида айтилган.Демак, болакай бу қиссани жуда яхши билган ва Одам алайҳиссаломнинг ҳисларини ҳам яхши тушунган. У тил ва адабиёт соҳасида тенги йўқ сўз устаси бўлиши билан бирга, Ислом динига хизмат қилувчи шеърлар муаллифи ҳамдир. Бир қалами билан ўзбек тилига асос солган бу мутафаккир бошқа қалами билан ҳам бошқа тилларда Ислом ғояларини олдинга сургани эътиборга молик. Халққа Холиқини танитиш, Унга муҳаббат қилиш, барча иш Аллоҳнинг иродаси билан бўлиши, ҳар ишида ҳикмат борлиги, гуноҳлардан сақланиш, ахлоқни гўзаллаштириш билан Ҳаққа қурбат ҳосил қилиш, иймон ва диёнат мавзулари ҳам унинг асарларидан ўрин олган. Буни етказишда таъсирчан қофиядош шеърлари билан бир қаторда «Мажоз — ҳақиқат кўприги» қоидасига ҳам мурожаат қилган ва санъаткорона бунинг уддасидан чиққан. Яъни сиртидан бошқа маъно келиб чиқади-ю, тагида олам-олам мазмун яширинади. (Мақолани тайёрлашда Қуртубий тафсири, Тафсири ҳилол, Тил офатлари, Хазойинул маоний, Ситтаи зарурийя, Ирфон тақвими китобларидан фойдаланилди).
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvj0HdqNZAgf4featureyoutu.beembed

18:04 / 23.11.2018 2966
 Мусулмонларнинг Лондондаги гуруҳи «Шариат» лойиҳаси жума куни Брик Лайн кўчаси бўйлаб ичкиликнинг тунги давоми...

21:02 / 19.01.2017 3235
ЁҒЛИ ТЕРИЛАР УЧУН «Геркулес» ниқоби Бир дона тухум оқини бир чой қошиқ асал билан аралаштириб олинг. давоми...

08:34 / 27.11.2016 7412
Муборак Рамазон ойининг кириб келишига ҳам бир ойдан оз муддат қолди. Ушбу мақолада биз Рамазонга ва рўза давоми...

16:54 / 20.04.2019 2063