Ёш болаларда учрайдиган баъзи хасталикларнинг оддий муолажалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Она зоти борки, фарзанди дунёга келган лаҳзадан бошлаб унинг саломатлиги ҳақида қайғуради. Фарзандига бирор хасталик етса, ўзининг саломатлигидан, роҳатидан, уйқусидан, таомидан воз кечиб бўлса ҳам, уни даволаш учун бор имконини ишга солади. Давосини топмагунча хотиржам бўла олмайди.

Зоҳиран қараганда, бугунги кунда давони излаб топиш имкониятлари беқиёсдек кўринади. Зотан, турли тиббий муассасалар, улардаги шифокорларнинг сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Қолаверса, радио ва телевидение, интернет тармоғи орқали хасталикларни даволаш масаласида маълумот олиш имкониятлари кенгаймоқда.

Шу билан бирга, бу имкониятлардан фойдаланиш кўп ҳолатларда самара бермаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, ёш болаларига хасталик етган ота-оналарнинг у муассасадан бу муассасага, у шифокордан бу шифокорга югуриб юрганининг гувоҳи бўламиз. Дарҳақиқат, бундай ҳолатлар ўзимизни бошимиздан ҳам ўтган.

Аллоҳ раҳматига олсин, рафиқам фарзандларимизнинг саломатлигига жиддий эътибор берар эди. Уларга бирор-бир хасталик етса, нафақат уни даволашга, балки ана шу хасталикнинг сабабини даф қилишга жидду жаҳд билан киришар эди.

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, кўп машаққат ва изланишлар ортидан фарзандларимиз учун холис ва инсофли шифокорни топиш насиб этди. Рафиқам ана шу шифокордан олган маслаҳатларни нафақат фарзандларимизга қўллаб, балки бошқалар билан ҳам бўлишиб турар эди. Чунки бу маслаҳатларда аксар шифокорларнинг кўрсатмаларидан фарқли ўлароқ ҳаддан зиёд дориларни, муолажаларни, ортиқча ва фойдасиз сарф-ҳаражатларни тақозо қилмайдиган оддий даволаш усуллари акс этган эди.

Аллоҳ розилиги учун илм олиш ва уни етказишга жиддий эътибор бергани сабабли, ўзи ўрганган ва тажрибада қўллаган баъзи хасталикларни аниқлаш ва уларни даволаш усулларини тартиб билан бир дафтарга ёзиб ҳам юрар эди. Зотан, ана шу ёзувларини ҳам «Бисмиллаҳ»дан бошлаган экан.

Мазкур вэб-саҳифанинг асосий муштарийлари муслималар эканини инобатга олиб, марҳуманинг қўлёзмасини мақола сифатида чоп этиш истаги туғилдики, зора ундан кўпчиликка манфаат етса.          

Зеро, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Одам боласи ўлса, унинг уч нарсадан бошқа амали кесилади: Садақаи жория, унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд ва ундан кейин манфаат олиниб туриладиган илм!» – деганлар (Муслим ривоят қилган).

Аллоҳ таолодан рафиқамни мағфират қилишини ва унинг мазкур хизматини манфаат олинадиган илм сифатида қабул қилишини сўраб қоламан. Омин!

Изоҳ: ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун мақоланинг матнида қўлёзмада ишлатилган содда тил, ажнабий тилдаги тиббий атамалар ва дориларнинг номи имкон қадар аслича қолдирилди.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!

  1. Шамоллаш:
  2. Бурун оқ рангда оқса: 1 томчи шампунь ва 1 чимдим тузни 0,5 стакан сувга солиб, ҳар 3 соатда бурун ювилади. Кўп ҳолларда ювмаса ҳам тузалади. Тезроқ тўхтатиш учун облепиха билан ювилади.
  3. Бурун битса: 0,5 стакан сувга 1 чимдим туз ва 30 томчи «перекись водорода» қўшиб ювилади.

Аксиришни бошлаган боланинг бурнига ҳар 3 соатда «Интерферон» томизилади.

  1. Йўтал:
  2. Қуруқ ва томоқни қириб йўталса, облепиха томоққа сепилади.
  3. Балғамли йўталда, асосан, бурун ювилади. Чунки томоқдан шиллиқ тушаётган бўлади.
  4. Йўтал уйқуда бўлса, 5 та бодомни 250 гр сутда қайнатилади. Бодомни майдалаб сутга ташланади, қайнаб чиқиши билан ўчирилади. Бу томоқни юмшатишга ёрдам беради.
  5. Қуруқ йўталда, томоқ қичишганида «антигестамин»лардан фойдаланилади. Масалан, «Кетотифен».

III. Ўпка шамоллашини аниқлаш.

Қоғозни лента қилиб кесилади, 40 марта нина билан тешилади ва унга асал суртилади. Олд тарафдан нафас йўлига, орқадан умуртқа устига кечаси қўйилади. Эрталаб қоғоз қуриб қолган бўлса, ўпкада шамоллаш бўлади, акси бўлса – йўқ бўлади.

  1. IV. Ларингит:

Томоқ (овоз) бўғилганда, агар у унча кучли бўлмаса «антигестамин» берилади. Кучли бўлса, оёқ ванна қилинади.

Ванна: тоғорага илиқ сув олинади ва боланинг оёғи солинади. Кейин озгинадан қайноқ сув қўшилади. Оёқ «пайпоқ» бўлиб қизаргандан кейин олинади. Кетидан 0,5 стакан сувга 1 чимдим чой содасини солиб ичирилади.

Ингаляция: картошкани қайнатиб ёки чой содаси билан қилса бўлади. Бўғилиш кучли бўлса, «Санорин» билан қилса бўлади. Ингаляция 1 кунда 1 марта 3 дақиқа давомида қилинади.

Кетотифен: уйқудан олдин 3-4 ёшли болага 0,5 таблеткадан 1 марта камида 5 кун давомида берилади.

  1. V. Иситма:

Аксар ҳолатларда иситма туширилмайди. Фақат бола қичқириб йиғласа, боши оғриса, музлаб қолса, қалтираса, ранги оқариб кетса, туширилади. У асосан 3, 5, 7 кун чиқади, кейин ўзи тушади.

Иситма туширишда «Парацетамол» таблеткаси ёки шамчаларидан фойдаланилади. Иситма узоқ давом этса, тузли сув ичирилади. Қўлтиқнинг тагини муздек сув билан хўлласа ҳам иситма тушади.

Агар иситма пайтида қалтираш ёки юқорида кўрсатилган бошқа 4 ҳолатдан бири бўлса, «Парацетамол»га қўшиб 0,5 таблетка «Но-шпа» берилади. «Парацетамолни» ҳар 6 соатда бериш мумкин.

  1. VI. Қорин оғриғи:

Ич кетса, тўхтатилмайди. Агар ахлатда кўпик, шиллиқ бўлса, эътибор берилади. Шиллиқ кўпинча бурун оққанда ошқозонига тушгани учун бўлади. Бунга эътибор берилмайди.

Ич яшил келса, ўт (сафро) кам тушган бўлади. У безовта қилса, магнезияли сув ичилади. 0,5 стакан сувга 1 чимдим магнезия кукуни солинади. Ширин таъм бўлади.

Ич кетиши узоқ бўлса, «Фуразолидон» 1 марта берилади.

Марганцовка  иситма билан ёки ўткир ич кетишида қайт қилиш тўхтагунча 3 марта берилади (1 марта берилгандан кейин қайт қилса, яна берилади). 0,5 стакан миқдорида оч рангда тайёрланади.

Ич қотиши: ахлат чиқмаса, сувга ёғ солиб клизма қилинади. Ични юмшатиш учун «Дюфалак» ичилади.

Катталар ични юргизиш учун сано ичсалар ҳам бўлади.

VII. Ошқозон оғриғи:

Фермент ичилади: «Фестал», «Тризим». Оғриқни тўхтатиш учун «Алмагель-А» ичилади.

Оғриқ, асосан, ўт қопидан бўлади. Унда ҳам магнезия ичилади. Уни 3 кун давомида аччиқ қилиб ичса, яхши таъсир қилади.

Болаларда овқат ҳазм бўлмаса:

  1. Магнезия – 0,5 стакан сувга 1 чимдим магнезия кукуни солиб, оч қоринга 3 маҳал берилади.
  2. Уксусли сув – 50 мл сувга 1 томчи уксус солинади. Ундан 1 мл олиб, 50 мл сувга қўшилади. 10 кун давомида овқатдан 30 дақиқа олдин 2-3 маҳал берилади.
  3. Сорбит кислотаси (сахароза) – 1 стакан сувга 1 ош қошиғида солинади. 3 кун давомида 3 маҳал берилади.

VIII. Кальций камайганда.

Организмда кальций камайганда кўп терлаш ҳолати юзага келади. Бу ҳолатда:

  • 1 дона ўртача тухумни 15 дақиқа давомида пиширилади. Плёнкаси шилинади. Пўстлоғини озгина майдалаб, унга 1 дона лимон суви сиқилади. У кўпиради. Унга 50 мл сув қўшилади ва 12 соат давомида музлатгичда турганидан кейин сузиб олинади. 1 томчини 50 мл сувга солиб, овқатдан 30 дақиқа олдин 2-3 маҳал 2 ҳафта давомида ичилади; ёки
  • 0,5 стакан сувга 1 томчи кальций хлор томизиб 2 ҳафта давомида ичилади.
  1. IX. Гижжа:

Ҳар 2-3 ойда ундан даволанса яхши бўлади. Бунинг учун қуйидаги дорилардан бири қўлланилади:

«Пирантел» – 2 маҳалдан 2 кун ичилади. 6 кундан кейин яна такрорланади. Умумий 3 курс ичилади.

«Мебендазол» – 2 маҳалдан 3 кун ичилади. 6 кундан кейин яна такрорланади.

«Албендазол» – 2 маҳалдан 5 кун ичилади.

Тез-тез гижжа пайдо бўлса, 1 ойда 1 марта 1 таблеткадан «Мебендазол» берилади.

  1. Тепки:

КПКга эмлаш қилинган бўлса, тепки юқмайди.

Бир тарафи шишса, 3-4 кун иситма чиқади. Агар иккинчи тарафи ҳам шишса, яна 2-3 кун иситма чиқади. Шишиш қулоқнинг тагидан орқага қараб бўлади. Шишаётганда қулоқнинг тагидаги чуқурча тўлишни бошлайди. Шишиш бор тарафни лўнжида (оғиз ичида) ўйилиб қизарган нуқта пайдо бўлади. Шу иккиси тепкининг белгисидир.

Агар шиш олди тарафга бўлса, бу лимфа тугунларининг катталашиши касаллиги бўлади. Оғизда нуқта ҳам бўлмайди. Бу ҳолатда 5 кун давомида антибиотик ичилади.

Тепки иссиқликда яхши ўтади. Юқтиргандан кейин 3 ҳафта ичида юзага чиқади. Иссиғи тушгандан бошлаб 7 кундан кейин (бошқаларга) юқмайди ва тузалади. Асосан, 2 ҳафтада тузалади. Карантин ва аяб туриш 3 ҳафта давом этади. Тепкини даволаш усули йўқ. Фақат уйда, яъни хонадан ташқарига чиқмаслик зарур. Эшикдан кирган озгина шамол ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Агар иссиқ сақлаш режими бузилса, менингит, панкреатит ва ўғил болаларда бепуштликка олиб борувчи тухумдон шамоллаши хасталигини келтириб чиқаради.

Менингит бошланишининг белгилари: қайт қилиш, бошда қаттиқ оғриқ ва бошни пастга умуман энгаштира олмаслик.

Панкреатит бошланишининг белгилари: қоринда чидаб бўлмайдиган кучли оғриқ, ич кетиши (ёғли бўлиб), қайт қилиш.

Тухумдон шамоллаши бошланишининг белгилари: тухумдоннинг қизариб ишиб кетиши. Агар бир тарафи ишган бўлса, бепуштликка олиб бормайди. Агар икки тарафи ишса, бепуштлик хасталиги келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун тухумдонни иссиқ сақлаш керак. Агар озгина шиш пайдо бўлса, жарроҳга кўрсатиш керак.

Менингит ёки панкреатит белгилари сезилса, «Юқумли касалликлар» шифохонасига олиб бориш керак.

Тепки хасталигида умуман совуққа чиқиб бўлмайди. Қалин рўмол ўралади. Иситмаси жуда баланд чиқади. Бола чидаса, туширмаса ҳам бўлади. Лекин туширса, енгил тортади. Хасталик вақтида бола нарса емай қўяди. Ҳамма еган нарсаси бемаза туюлади. Кайфияти бўлмай, асабийлашиб қолади.

Бу жуда қийин ва оғир хасталик экан. Лекин катталарда ва тепки бўлганларда қайта бўлмас экан.

Гулноза Усмонова 

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз фойдаланувчилари Алҳамдулиллаҳ, ҳозирги кунда бировга яхшилик давоми...

09:04 / 22.01.2019 2928
Аллоҳнинг тавфиқига эътиқод қилиб, Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида айтамизки 1. «Албатта, Аллоҳ бирдир, Унинг давоми...

12:35 / 08.11.2016 3379
«Витр» сўзи бизнинг тилимизда «тоқ» маъносини билдиради. Витр намози вожибдир. Витр ҳуфтон намозининг давоми...

14:52 / 22.05.2017 3931