Ҳижрий ойларнинг номлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойининг бошланишига бир неча кун қолган. Дарс аввалида Ота:«Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин. Фарзандларим, сўзимни сизлардан бир савол сўраш билан бошлайман. Ҳозир биз ҳижрий ойлардан қай биридамиз?

Холид: «Ҳозир биз Шаъбон ойидамиз, отажон!»

Ота:« Яхши, Холид». Фотима: «Ҳижрий ойлар дегани нима, отажон?» Ота:« Арабий ойлар: Муҳаррам, Сафар, Рабиъул аввал, Рабиъул ахир, Жумадул аввал, Жумадул ахир, Ражаб, Шаъбон, Рамазон, Шаввол, Зул қаъда, Зул ҳижжа». Холид:« Иншааллоҳ, ҳижрий ойларни тартиб ила ёдлаб оламан». Ота: «Фарзандларим, бир неча кундан сўнг муборак Рамазон ойи кириб келади. Рўза тутиш ва таровиҳ намози ўқиш ойи... Қуръон, яхшилик ва эҳсон ойи». Эй фарзандларим! Бу ойда Аллоҳ Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонни нозил қилган. Шунинг учун ҳам бу ойда Қуръон қироатини, таровиҳ намози, садақа, яхшилик ва эҳсонга ўхшаш ибодатларни кучайтирамиз. Рамазон ойида рўза тутиш Ислом асосларидан тўртинчисидир. Рамазон рўзасини ҳар йили тутамиз. Рўза бу ейиш ва ичишдан тонг вақтидан қуёш ботгунича четланишдир.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилурлар». (Имом Аҳмад ривояти) Холид: «Шафоат қилурлар деганнинг маъноси нима отажон?» Ота: «Рўза, Қуръон қиёмат куни келадилар. Улар икки тур инсонларни ҳимояга оладилар: рўзадорлар ва Қуръонни кўп қироат қилувчиларни. Бу иш барча айбу нуқсонлардан пок ва Улуғ бўлган Аллоҳнинг ҳузурида бўлади. Улар У Зотдан рўза тутганлари ва Қуръони Каримни ўқиганлари учун мукофот сифатида  жаннатга киритилишини сўрайдилар». Фотима:« Мен бу йил рўза тутишга ҳаракат қиламан, отажон, лекин...» Ота: «Лекин нима, Фотима?» Фотима:« Лекин очлик ва чанқоққа қуёш ботгунча сабрим чидамайди-да, отажон!» Ота: «Эй Фотима! Рўза ҳар бир балоғатга етган оқил мусулмон учун фарз. Сен эса суюклигим ҳали кичкинасан, лекин сен ҳозирдан ўзингни рўза тутишга тайёрласанг бўлади, кичкинтойим. Масалан: Пешин ёки Аср вақтигача таом ва ичимликдан ўзингни тийиб туришинг мумкин. Шу йўсинда катта бўлганингда рўза тутишга тайёр бўласан». Холид: «Отажон, Рамазон ойини биринчи марта кўринаётганда шоҳид бўлишга ҳаракат қиламан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ойни кўрганда нима дейишни ўргатганлар?» Ота: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ойни кўрганда (ойга қараб):«Аллоҳим уни бизга омонлик, иймон, саломатлик ва тинчлик ойи қилгин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дейишни айтганлар». (Термизий ривояти) Холид:« Отажон, бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёдлаймиз?» Ота:« Аллоҳнинг гўзал исмларидан: Аҳад (яккаю ягона, Унга ўхшаши йўқдир)

Тоййиб (ўта яхши, яхшилигининг чегараси йўқ)

Ваарис (бутун борлиқ йўқ бўлса ҳам, боқий қолувчи)

Шааҳид (ҳар нарсага гувоҳ бўлиб турувчи)

Жаввад (сахийликда тенги йўқ, марҳаматли).

Шу ерда бугунги дарсимиз тугади.

Мавзуга оид мақолалар
Аёл кишининг ташқи кўринишига хос хусусиятлар, мисол учун, қадду қомати, терисининг ранги ёки шу каби бошқа давоми...

21:44 / 19.01.2017 11745
  «Эътикоф» сўзи «бир нарсани лозим тутиш» маъносини билдиради. Шариатда эса Аллоҳга яқинлик ҳосил давоми...

13:44 / 04.06.2017 3550
Аввалроқ хабар берганимиздек, 16 октябрь 2018 йил санасида «muslimaat.uz» сайти «muslimaat.uz» доим кўмакка тайёр» деб давоми...

01:24 / 27.10.2018 3129
Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг соғлигини сақлаш борасида барча керакли давоми...

21:15 / 13.12.2016 5471