Билол ва рангли капалак
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Билол дам олиш кунлари бувижонисиникига борган эди. У ерда кунларнинг қандай тез ўтганини сезмай қолди. Дадаси Билолни олиб кетгани келди. Билол хоҳламайгина бувиси билан хайрлашди ва машинага келиб ўтирди. Дадаси эса Билолнинг нарсаларини олиб келишга кетар экан, у машина деразасидан атрофни кузата бошлади.

Машинадан узоқ бўлмаган боғда капалак гулнинг устида қанотларини ҳилпиратиб турар эди. Кейин машинанинг деразаси ёнига учиб келди-да: — Уйингга кетяпсанми,  Билол? – деб ингичка овозда  сўради. Билол ҳайрат билан, «Сен мени танийсанми?– деб сўради. — Албатта, дея  табассум билан жавоб берди капалак.  Бувижонинг қўшниларга сен ҳақингда гапириб бераётганини эшитиб қолган эдим. — Нега унда аввалроқ келиб мен билан гаплашмадинг? — Мен бора олмас эдим. Чунки дарахтдаги  пилланинг ичида эдим, деб Билолга тушунтирди капалак. — Пилла, нима у? – қизиқувчанлик билан сўради Билол. — Ҳозир сенга ҳаммасини тушунтириб бераман. Биз капалаклар кичкина қурт бўлиб, тухумдан очиб чиқамиз. Баргларни тишлаш билан қорнимизни тўйдирамиз. Аллоҳнинг инъоми билан ўзимизнинг танамиздан чиққан сув билан чанқоғимизни қондирамиз. Кейин ипдан кичкинагина уйча тўқиймиз.  Уни пилла деб атаймиз. Катта бўлгунча ўша ерда яшаймиз. Пилланинг ичидан уйғониб чиққанимизда эса Аллоҳ бизга чиройли ва рангли қанотлар берган бўлади. Қолган ҳаётимизни учиш ва қорнимизни гуллар билан тўйғазиш билан давом эттирамиз. Билол ўйланганча бошини қимирлатди.
— Бу гапларинг билан ҳамма чиройли капалаклар олдин қурт бўлади, демоқчимисан? — Анави шохдаги капалак қуртини кўряпсанми? – сўради капалак. — Ҳа, кўряпман. Қорни очдек баргларни кемиряпти. — У менинг кичкина укам бўлади. Яқинда у ҳам пилла ичига киради ва кун келиб менга ўхшаган чиройли капалак бўлади. Билолда жуда кўп саволлар туғилди ва сўрашни бошлади.
— Қачон тухумдан чиқасан, қанча вақт қурт бўлиб турасан ва қандай қилиб ипдан пилла тўқийсан? — Қачон нима қилишимизни бизга Аллоҳ ўргатади. Биз фақат Яратувчимизнинг айтганини қиламиз. Билол жуда ҳайрон қолди. Қанотларининг нақши жуда ҳам ажойиб. Уларнинг ранглари жуда ҳам чиройли ва ўзига жалб қилади. «Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтди. Ва У Азиз ва Ҳакимдир». (Ҳадид, 1) «Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги меваларни ва тоғлардан ҳам йўл-йўл, оқ ҳамда қизилнинг турли рангларини ва қоп-қораларини чиқардик. Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли рангдагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли Зотдир». (Фотир, 27-28) Капалак:«Аллоҳ бизни алоҳида-алоҳида ва энг гўзал шаклда қилиб яратди. Бу Аллоҳнинг яратувчи ва Унга бирор киши тенг кела олмаслигининг далилидир», деди. Билол унинг гапларига завқ билан қўшилди: «Атрофимизда мингдан ортиқ бунақа мисоллар бор. Аллоҳ яратган энг чиройли нарсаларни кўрмасликнинг иложи йўқ». Капалак ҳам унинг гапларини тасдиқлади ва: «Сен ҳақсан, Билол. Бизга шунча нарсаларни бергани учун Аллоҳга ҳамду сано айтишимиз керак», деди. — Дадам келяптилар. Биз кетадиганга ўхшаяпмиз. Сизлар билан учрашиш жуда ажойиб бўлди. Келаси ҳафта келсам, яна гаплашамиз, деди Билол.Иншааллаҳ, сафарингиз хайрли бўлсин, деб хайрлашишди.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvl5AP23WaYhEfeatureyoutu.beembed

16:04 / 04.04.2018 3146
Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиши лозим давоми...

13:50 / 23.05.2017 3411
Ҳижрий тақвимнинг учинчи ойи рабиъул аввал ҳисобланади. Бу ойда башарият саййиди, саховат соҳиби, давоми...

19:44 / 09.12.2017 3899
Ўрта аср табиблари тумовни бир нечта турларга эга бўлган ўзига хос касаллик эканини таъкидлайдилар. Абу давоми...

09:31 / 05.12.2016 5201