«Муслиманинг кундалиги» андроид дастурини ҳавола қиламиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

14038_816229415117084_8759208334108998572_nАссаламу алайкум ва рaҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Аллоҳнинг ёрдами билан  www.muslimaat.uz  сайти билан ҳамкорликда «Муслиманинг кундалиги» дастурини сиз, азизларга ҳавола қилдик.

Муҳтарам опа сингиллар! Ушбу дастур сизга нафақат кундалик ишларингизни тартиблашда, намоз вақтларини аниқлаштиришда кўмакчи бир тақвимдир. Оддий тақвимлардан фарқли ўлароқ унда зуҳо ва таҳажжуд намозлари вақти ҳам берилган. Зеро, бу икки намознинг ҳам улуғлиги ва фазилатли экани ҳадисларда таъкидланган. Эслатиб ўтамиз: намоз вақтлари шаҳардан шаҳарга фарқ қилади. Шунинг учун дастурнинг «Созлаш»  саҳифасида манзилингизнинг аниқлигига амин бўлинг.

Ҳар бир кун сана берилар экан, ўша кунда рўза тутиш фарз, суннат ёки аксинча ман этилгани қайд қилинган. Шунингдек, байрамларимиз ва алоҳида аҳамиятли кунларни ҳам белгилаб ўтдик . Ўша кунга тегишли ҳадислар ва маълумотлар келтирилган. Улар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» номли  силсиласидан олинган.

Кундалик ҳар кунги ишларингизни соатлар бўйича тартиблашингиз учун қулай бир ҳолда тузилди. «Кун тартиби» саҳифасида муҳим ишларингизни унутмаслигингиз учун эсламталар қўшишингиз мумкин.

«Харид зарурати» саҳифаси аёлларимиз учун жуда долзарб. Чунки биз ҳамиша ниманидир харид қилишимиз керак бўлади-ю, баъзан  бирор нарса унутилади. Умид қиламизки, энди камчиликларга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, айни қўлланмада сиз ҳар куни янги таомлар рецептларини ҳам топасиз. Таомларга керакли масаллиқлар юртимизда мавжудлигига аҳамият берилди ва фаслга мослаб танланди.

Яна сиз учун керакли деб ҳисоблаб тавсия этганимиз «Фарзанд тарбияси»   рукнидир. Ҳар бир она ўз фарзандининг тарбияли бўлмоғини орзу қилади. Шундай экан, айни борада болалар психологлари, жаҳондаги машҳур педиаторлар тавсиялари, қолаверса, миллий диний анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда ушбу маслаҳатларни жамлашга уриндик.

Аёллар учун ўта муҳим бўлган мавзу, бу – гўзаллик. Сир эмаски,  оилаларимизнинг мустаҳкамлиги баъзан аёлларимизнинг ўзларига нисбатан аҳамиятлари бўлишларига, ташқи кўринишларига боғлиқ бўлиб қолади. Айни мақсадни кўзлаб, уй шароитида яхшилашимиз мумкин бўлган жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда, керакли маслаҳат ва тавсияларни «Гўзаллик»  саҳифасида топасиз.

«Календар» саҳифасида эса ойлик календарни милодий ҳамда хижрий саналар кўринишида тақдим қилдик. Бу саҳифа янги ой чиқиш кунини билишда ҳамда аёлларга хос ҳолатларни белгилаб боришда қўл келади.

Дастурда қўшимча равишда ҳозирги кунда маҳсулотларда учрайдиган зарарли моддалар  (E-моддалар) ва кир ювишда кийимлардаги эҳтиёт белгиларининг изоҳларини топасиз.

Азиз муслима опа сингиллар! Қўлингиздаги ушбу кундалик сизу бизга икки дунёда манфаатли бўлишини сўраймиз. Агар саҳву хатолар учраса, узр сўраймиз. Маъқул келган жиҳатлари учун эса дуоларингиздан умидвормиз!

Юклаб олиш учун ҳавола: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.alkhorazmiy.muslimakundaligi

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим          Бизларга Рамазон рўзасини фарз қилган, рўза билан тақвони зиёда қилишни давоми...

12:27 / 08.02.2017 5413
«11 сентябрь воқеаларидан икки ой ўтиб,  2001 йилнинг ноябрида Исломни қабул қилдим. Ажабланарлиси шундаки, давоми...

10:15 / 27.01.2017 5187
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳазратим «Алвидо» демасман Порлайпорлай тафти билан қалбларни иситган Қуёшим, давоми...

13:46 / 06.02.2017 11260
Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, давоми...

14:26 / 29.11.2016 4469