«islom.uz» порталида «Мавлид-1436» илмий-маърифий анжумани бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="4904,4903,4881,4910,4922"]

Кеча «islom.uz» порталида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига бағишланган илмий-маърифий анжумани  бўлиб ўтди. Одатдагидек, анжуман  Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Дуодан сўнг фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари анжуманни очиб бердилар ва қуйидагиларни айтиб ўтдилар: «Мавлид ойи – нурнинг, эзгуликнинг, хайр-бараканинг туғилиш ойидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  барча нарсалардан устунлигини дунёдаги бўлиб турган сўнгги ҳодисалар ҳам тасдиқлаб турибди. Ва у Зотнинг улуғлиги, буюклиги янада зиёда бўлди. Яқинда 14 та масиҳий шоирнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёзган қасидалари эълон қилинди. Биз, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари барча пайғамбарларга иймон келтирамиз ва барча динларни ҳурмат қиламиз».

Шундай сўнг турли мавзуларда маърузалар тингланди. Жумладан, бу йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан анжуманнинг  бош мавзуси «Расулуллоҳ ва кексаларни эъзозлаш» ҳақида бўлди. Ва яна «Расулуллоҳ ва инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинган туҳматлар», «Инсон азиз ва мукаррамдир», «Уламолар ― пайғамбарларнинг меросхўрларидир» каби мавзуларда маърузалар  тингланди.

Тадбир давомида «Тўхтабой ота» жомеъ масжидининг имоми ноиби Ҳасанхон Яҳё Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган гўзал наът айтдилар. Тадбир сўнггидаги болажонларнинг саловотлари анжуманга ўзгача руҳ бағишлади.

Анжуман якунида мавлид муносабати билан  muslimaat.uz   сайти, muslimaat.uz/forum  муслималар форуми, siyrat.uz  сайти, facebook ижтимоий тармоғидаги Bintu Sodiq  саҳифаси томонидан ташкил қилинган сийрат танловларининг ғолиблари муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан ҳадяларни қабул қилиб олдилар.

Анжуманга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари гўзал дуолар билан хотима ясаб бердилар.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
«Мусульманка» журнали рус тилидаги биринчи ва ягона нашр бўлиб, мусулмон аёлларга бағишланади. Журнал давоми...

15:25 / 08.12.2016 3897
Инсон боласининг тўйимли таомдан кейин кайфияти кўтарилиб, ҳузурланиши табиий. Аммо баъзан нохушлик ҳам давоми...

20:36 / 06.03.2017 4777
Ҳозирги кунда фалончи ўзини ўзи қатл этибди деган гапларни эшитар эканмиз, астағфируллоҳ, деймиз. Ислом давоми...

15:08 / 29.11.2016 3601
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уч дуо мустажобдир. давоми...

09:36 / 29.11.2016 7554