Эронда аёллардан биринчи марта Президентликка номзод
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Теҳрон. FARS NEWS ахборот агентлигининг хабар беришича, Эронда президентлик сайловларида биринчи марта аёл киши иштирок этади. 46 ёшлик Розия Омидвар сайлов комиссиясида рўйхатдан ўтди.

Эълон қилинишига кўра, унинг мақсади президент сифатида мамлакатда умумий аҳволни яхшилаш ва Эрон халқига хизмат қилиш. Эрон конституциясига мувофиқ, давлат бошлиғи сифатида аёл киши бўлиши тўғридан-тўғри таъқиқланмаган. WORLD BULLETIN хабарига кўра, бўлажак сайловларда қатнашиш учун номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш 7 майда бошланди ва 11 майда ўз ниҳоясига етади. 12-16 май кунлари давомида Эрон васийлик кенгаши ҳар бир номзодни кўриб чиқади ва улар зарурий талабларга жавоб бера олишини аниқлайди. 24 майдан бошлаб номзодларнинг сайлов олди компаниялари бошланади ва у 12 июнда тугайди. 14 июнда Эронда   ўн биринчи  марта президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Сайловчилар ҳозирги амалдаги Президент Маҳмуд Аҳмадинежад давомчисини сайлайдилар. Амалдаги президентга, қонун бўйича, президентликка учинчи марта номзодини қўйишга рухсат берилмайди. «Ислам для всех»дан олинди. Муслима Робиъа таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
      Ассалому алайкум   Сайтимизнинг азиз мухлисалари, барчаларингизни Саййидимиз сарвари коинотнинг давоми...

20:55 / 20.03.2017 5721
Йигирма тўртинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма тўртинчи кун. Кеча дадам ўз хоналарида ўтирган давоми...

21:21 / 19.06.2017 6724
Амр ила фарз ва вожиб бўлган нарсанинг айни ўзини вақтида бажариш «адо» дейилади. Фарз ва вожиб нарсани давоми...

12:11 / 18.05.2017 7426
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар Бизга етган хабарларда айтилишича, беш кечада дуо ижобат давоми...

05:07 / 02.03.2023 4663