Танамизга қайси турдаги магний зарур?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саломатликни сақлашда магнийнинг муҳим ўрни борлигини бугун ҳаммамиз биламиз. Вужудимизга айнан қайси турдаги магний кераклигини аниқлаш учун магний турлари ҳақида ҳеч бўлмаганда бошланғич маълумотларни билишимиз лозим.


 Магнийнинг энг кенг тарқалган шакллари ва уларнинг асосий хусусиятлари билан қисқача таништираман.


Магний глицинат – организмга мукаммал сўрилади, тинчлантирувчи хусусиятга эга. Уйқу сифатини яхшилайди. Асаб тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, юрак ва суяклар учун ниҳоятда фойдали.


Магний малат (олма кислотасининг магний тузи) – сурункали стрессни, сурункали чарчоқни, депрессияни енгишга ёрдам беради. Умумий ҳолсизликни бартараф этишда ҳам фойдаси бор.


Магний хлорид – танада қон айланишини яхшилайди, асаб тизими фаолиятини яхшилайди, шишларга ва яллиғланишларга қарши кучли таъсирга эга.

Унутманг, магний хлоридни шифокор тавсияси асосида ва шифокор назоратида қабул қилинади. Бу борада ўзбошимчалик қилманг!


Магний таурат – юрак қон-томир тизими ишини меъёрлаштиради. Миянинг ақлий фаолиятга масъул бўлган қисмига ижобий таъсир кўрсатади. Зарарланган мушакларнинг тикланишини тезлаштиради.


Магний цитрат – стрессни ва депрессияни енгишга ёрдам беради. Қон босимини пасайтиради. Мушакларни бўшаштиради. Уйқусизликда ниҳоятда фойдали.


Магний алгинат – токсинларга қарши энг самарали восита. Ичак шиллиқ қаватини тозалайди ва тиклайди.  


Магний лизинат – вирусларга қарши самарали курашиш хусусиятига эга.


Магний аскорбат (С витамини билан бирга) — асаб тизими ва юрак қон-томир тизими учун фойдали. Жигар ва қалқонсимон без фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади.


Магний ZMK (таркибида цитрат, сукцинит, фумарат, малат альфа-кетоглуторат бор) – вужудда энергия ишлаб чиқарилишини сезиларли равишда оширади.


Дилфуза Комил

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Япония пойтахтида жойлашган университетлардан бири, талабалар учун ҳалол ошхона очди. Таомномага шариат давоми...

07:40 / 06.02.2017 4188
Эртага 26 апрель куни пойтахтимизнинг Хўжа Аламбардор масжидида бўлиб ўтадиган XXVII Қорилар мусобақаси олди давоми...

16:46 / 25.04.2017 4894
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг давоми...

08:34 / 15.11.2016 5782