Сийратни ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари беназир гўзал эди.


Оиша розияллоҳу анҳодан у зотнинг ахлоқлари ҳақида сўрашганда «У зотнинг хулқлари Қуръон эди. У зот Аллоҳнинг ғазаби учун ғазаб қилардилар, Аллоҳнинг розилиги учун рози бўлар эдилар», деганлар.


У зот ўзлари учун ўч олмас эдилар, ўзлари учун ғазабланмас

эдилар. Лекин Аллоҳнинг ҳурмати оёқости бўлса, Аллоҳ учун

ғазаб қилар эдилар. Агар у зот ғазаблансалар, ғазабларига ҳеч

ким бардош қила олмас эди.


У зот одамларнинг энг шиддатлиси, энг сахийси, энг марҳаматлиси эдилар. У зотдан бирор нарса сўралса, ҳеч қачон йўқ демас эдилар. Уйларида бирор динор ёки дирҳамни бир кеча қолдирмас эдилар. Ортиб қолса ва оладиган одамни топа олмасалар, муҳтож одамга бериб, ундан қутулмагунларича уйларига қайтмас

эдилар.


 Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг бандаларига фазли Аллоҳ таоло бандаларини кўпгина неъматлар ва фазллар билан неъматлантириб, давоми...

14:47 / 31.05.2019 3920
Йигирма саккизинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма саккизинчи кун. Биласизлми Кеча бир ҳикоя ўқиб давоми...

19:40 / 23.06.2017 21025
Кунлар илий бошлаши билан қизлар кийим танлашда ўта эътиборли бўлишлари керак, деб огоҳлантиради Тюмен давоми...

18:54 / 21.12.2016 3599
  , , ,                             Қудсий ҳадислардан бирида Аллоҳ таоло Пайғамбари Мусо давоми...

06:27 / 29.11.2016 8443