“ПЕШҚАДАМ” Ҳазратнинг лақаби бўлган
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таҳририятимизга Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажид ташриф буюрди. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли ишхонамизда ўчиб қолган  чироқ ҳам тадбиримизнинг мазмунли, қизиқарли ўтишига халал бермади. Тадбирлар залини тўлдириб ўтирган аёл-қизлар устоз билан бўладиган суҳбатни орзиқиб кутишарди. Зеро, бўлажак суҳбат ниҳоятда мароқли, фойдали, манфаатли бўлишида шак-шубҳа йўқ эди...


Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган тадбиримиз устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажиднинг  суҳбатларига уланиб кетди.


«Бу маскан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг номларига эмас, лақабларига қўйилган. Лақаб инсондаги мавжуд сифатдан келиб чиқиб қўйилади.  Ё мақтов юзасидан, ёки мазаммат юзасидан. Баъзан эса инсондаги нуқсон билан лақаб қўйилади. Масалан, аллома Жавоҳизни бундай лақаб билан аташганига сабаб, у кишининг кўзлари бўртиб чиққан. Имом Замахшарийни “оқсоқ” дейишган. Шунингдек, фазилат юзасидан ҳам лақаб қўйилган. Имом Бухорийни “Ҳадисларнинг амири”,  Абу Ҳанифани “Имом Аъзам” деб аташган...


Ҳазратнинг “Пешқадам” дея лақабланишларига ҳам у кишининг ўзларига хос фазилатлари сабаб бўлган. Ҳазратнинг  қўлларида ҳар доим китоб бўлган. Ҳар икки-уч кунда битта китобни ўқиб  тугатардилар.  Ҳатто дарслар орасидаги танаффусда ҳам дам олмаганлар. Намозга азон айтилгач, масжидга чиқардик, иқомагача озгина фурсат бўларди,  ўша вақтда ҳам китоб ўқирдилар...


Ҳазрат таҳсилларини таътилга (яъни китоб ўқишни дам олишга) айлантириб олган эдилар. Танаффус вақтида ҳам у зот  китоб мутолаа қиларканлар, мана шу мутолаа вақти улар учун дам олиш вақти бўлган. Шу сабаб ўртоқлари у кишини “мужтаҳид” (тиришқоқ) деб аташган.

Ҳазрат чинакам пешқадам бўлганлар. «Пешқадам» – олдинда юрувчи дегани.  Ҳазрат ҳамма томонлама пешқадам бўлганлар: илмни тарқатишда ҳам, ибодатда ҳам, амалда ҳам, зикрда ҳам, таълим беришда ҳам... Қайси соҳада ишлаган бўлсалар ҳам, пешқадам бўлганлар, бошқалардан олдинда бўлганлар.   Пешқадам сифати аслида уларнинг қалбий-ҳиссий сифати  бўлган…»


Устоз Ҳусайнхон қори Ҳазратнинг яқин шогирдлари, ёнма-ён яшаган издошлари бўлгани учун ҳам устозлари билан боғлиқ  воқеаларни гўзал хотирлади:

“Пешқадамлик яхшиликларни тезкор  қилиш билан ҳосил бўлади.  Яхшиликларни тезкор суратда қилиш Ҳазратнинг ҳар бир ишларида намоён бўларди. У киши 30 йил давомида сурункали китоб мутолааси билан шуғулланганлар. Ана шу етукликдан кейин ҳам: “Ишларни мукаммал қилиб қўйдим”, деб мақтанмаганлар. Ёлғиз Аллоҳ учун қилинган ишлар боқий бўлади, бардавом бўлади.  Ҳар бир лаҳза учун энг афзалини танлай  билишингиз вақтни тежашингиз бўлади. Лаҳзаларни исроф қилсак, Пешқадам бўлолмаймиз. Ҳазрат яхшиликларда тезкор ва пешқадам бўлиш учун маълум бир муддат эмас, бир умр шундай яшаганлар...“


Учрашув давомида  “Пешқадамлар карвони” муассасасида олиб борилаётган ишлар видеороликлар орқали намойиш этилди.  “Муншидаат” гуруҳи ижрочилари томонидан Устоз Ҳусайнхон қори қаламига мансуб шеърларга басталанган нашидлар  куйланди.


Устознинг бу хотиралари биз, ёш авлод учун дастурул амал бўлса, келгусидаги ишларимиз фонийга эмас, Боқийга боғланади! Шунингдек, китоб мутолаасида, илм олишда, тарқатишда Ҳазрат каби Пешқадам бўлишимизга сабаб бўлади, олиб бораётган фаолиятларимизга ижобий таъсир кўрсатади, иншааллоҳ.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан давоми...

22:32 / 16.02.2023 2306
БУ ЮРАК Қани, бу юрак кўнсайди, Кўз ёшим бир зум тинсайди, Бу юзим бир он кулсайди, Бу юрак сизни давоми...

21:58 / 19.11.2016 3826
Саудия Ички Ишлар Вазирлиги 50 та исмни тақиқлаб қўйди. Улар орасида хорижий келиб чиқишга эга бўлган давоми...

10:40 / 24.01.2017 4703
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Қалам билан илм ўргатган, инсонга билмаган нарсасини ўргатган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

20:03 / 26.01.2017 4219