Фақиҳа аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фотима Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳа — аллома Алоуддин Самарқандий роҳматуллоҳи алайҳнинг қизлари бўлиб, у киши ўз замонасининг катта фақиҳларидан бўлган. Алоуддин Самарқандий «Туҳфатул Фуқаҳо» номли асарнинг муаллифидирлар. Мазкур асар ҳанафий мазҳабининг мурожаат қилинадиган энг муҳим китобларидан ҳисобланади.


Фотима Самарқандийнинг эри Аллома Алоуддин Косоний роҳматуллоҳи алайҳ, лақаблари «уламолар шоҳи» бўлган. У киши ўзларининг машҳур асарлари — «Бадоиъус Саноиъ»ни аёли Фотима билан бирга ёзганлар.


Фотима Самарқандий отасининг китобларини ёддан билган Ислом тарихининг энг машҳур фақиҳа, муҳаддиса, олима аёлларидан биридирлар.


Абдуллоҳ Раҳим

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Йўқ бўлар қоронғулар, Нурга ғарқ бўлди жаҳон Марҳабо, хуш келибсан, Эй муборак Рамазон Марҳабо, эй давоми...

17:46 / 28.12.2016 4048
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ МУБОРАК ҲАЖ САФАРИГА ТАРАДДУД КЎРМОҚДАЛАР  Маълумки, бу йил Давлатимиз давоми...

23:41 / 17.07.2017 15788
Ватан ҳимояси Ватан ҳимояси бу чегарада туриш ёки аскар бўлишгина эмас, балки ҳамманинг қалбан, қайси давоми...

12:36 / 15.01.2018 3935
Ассаламу алайкум ва рaҳматуллоҳи ва баракотуҳ Аллоҳнинг ёрдами билан  www.muslimaat.uz  сайти билан ҳамкорликда давоми...

11:13 / 01.02.2017 21142