Фарзандга эътибор бериш бир кун келиб албатта мевасини беради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Марҳум отам ўзлари яхши кўрган ҳар бир нарсани менга ҳам бўлиб берардилар. Албатта бу барча оталар қиладиган иш. Лекин менинг отам, ҳатто қадаҳдаги ичиб турган сувларидан ҳам менга илинардилар. Ширинлик еб турган бўлсалар, гарчи ширинлик ўта оз бўлса ҳам: “Қизим, шуни сен еб қўйгин, мен тўйиб қолдим”, деб менга берардилар. Ваҳоланки, ширинликка деярли қўл урилмагани билиниб турарди.

Ўйлайманки, барча оталар ҳам бу нарсага аҳамият беришмайди. Фарзандга эътибор бериш бир кун келиб албатта мевасини беради. Болалар ҳамма нарсани ёдда сақлашади. Мана 35 ёшдан ошган бўлса ҳам, ҳалигача отамнинг ўша одатлари эсимдан чиқмайди. Ўзим ҳам еб турган нарсамни болаларимга отам каби бўлиб беришга ҳаракат қиламан.

Отамнинг бу одатларидан мени жуда қаттиқ яхши кўришларини, доим эътиборларида эканимни билиб турардим. Шунинг учун бўлса керак, ёшлигимда бегона эркакнинг эътиборига эҳтиёж сезмаганман. Дугоналаримнинг баъзилари бир неча йигитлар билан гаплашадиган, учрашиб юрадиган бўлиб кетишди. Отам сабабли Аллоҳ мени бундай хорликдан сақлади.

Бугун нима яхши иш қилсам ҳам, савобига отамни шерик қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қиламан. Садақа қилсам ёки бировга ёрдам бериб дуо оладиган бўлсам, менга қўшиб отамни ҳам дуо қилишларини илтимос қиламан. Ўзимнинг ҳар кунги махфий дуоларимда ҳам, отамнинг ҳақларига дуо қилишга алоҳида вақт ажратаман. Хотирамда ҳамон отамнинг менга илинган ширинликлари гавдаланади: “Қизим, мен шуни еёлмадим, сен еб қўйгин”, деган меҳр тўла сўзлари эшитилиб тургандек бўлади...


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
  Аллоҳ таоло айтади «Эй Набийнинг аёллари Сизлар аёллардан бирортаси каби давоми...

12:34 / 08.12.2016 5599
14 февраль куни пойтахтдаги Фаровон тўйхонасида аёлқизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақаси жуда давоми...

10:50 / 15.02.2018 5121
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кечанинг зулмат давоми...

15:23 / 17.11.2016 4833
Аллоҳ таолога бандаларнинг дуо қилишлари маҳбубдир. Дунёда қайтақайта бир шахсдан кичиккичик нарсалар давоми...

06:11 / 29.12.2016 3861