Рамазоннинг охирги ўн кунлигидамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Аллоҳ таолодан афв сўрашни кўпайтиринг!


Ҳар куни шом намозининг азонидан бошлаб, Рамазон ойининг сўнгги кунида қуёш чиққунигача ушбу зикрни кўпайтиринг:


اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي


 "Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний".


Маъноси: "Аллоҳим, дарҳақиқат Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Шунинг учун мени афв эт"


Бир сонияни ҳам беҳуда ўтказманг, бу дуони қайта-қайта такрорлашдан чарчаманг. Чунки Аллоҳ сизни афв этса, нажот топасиз, машаққатлардан қутуласиз, бахтиёрлардан бўласиз.


Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Агар дуо қилаётган бўлсангиз-у, вақтингиз зиқроқ, қалбингизда эса сўрайдиган ҳожатларингиз бисёр бўлса, бор дуоингизни Аллоҳдан афв сўрашга қаратинг. Зотан, У сизни афв этса, (гуноҳларингизни кечирса), сўрамасангиз ҳам барча ҳожатларингизни юзага чиқариб қўяди".


Аллоҳ таолонинг афви сизга сўраган нарсангизни ҳам, ундан ортиғини ҳам беришига сабаб бўлади.  Шундай экан, Аллоҳдан афв сўрашни кўпайтиринг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга ўргатган бу дуо бошқа ҳар қандай дуодан афзал саналади.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Савол Қулоқнинг оқиши таҳоратни синдирадими Жавоб Агар қулоқдан бадбўй нарса оқса ва чиққан нарса оғриқ давоми...

10:48 / 24.01.2017 4621
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизни Рамазонга соғсаломат етказган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз давоми...

08:07 / 26.12.2016 4418
  Олд тарафдан чиққан ел таҳоратни кетказмайди, чунки у ҳақиқий ел эмас. Икки йўлдан бошқа жойлардан давоми...

10:37 / 04.05.2017 6399
Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтадиquotБир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. давоми...

19:03 / 24.03.2023 3009