Рўза неча ёшдан фарз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Болаларга рўза неча ёшдан фарз? Ўғил ва қизларга алоҳида ёш белгиланганми?


Ўғил ва қизга ҳам балоғат ёшига етганда рўза тутиш фарз бўлади.


Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:


 Тушида булғаниши;

Тушида булғанмаса-да, балоғатга етмай уйланган бўлса; маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;

 Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.


Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:


 Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

 Ҳомиладор бўлиши;

 Ўн беш ёшга тўлиши.


Эҳтилом бўлмаган ўғил  болалар ва ҳайз кўрмаган қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам!


Одинахон Муҳаммад Юсуф


Манба
Мавзуга оид мақолалар
quotРоббимиз, бизни мағфират қилгин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда аброрлар билан бирга ўлдиргинquot.

00:40 / 12.03.2023 3637
Ҳозирги пайтда турли тиллардаги китоблар ўзимизнинг она тилимизга таржима қилинмоқда. Қуйидаги китобнинг давоми...

06:20 / 05.08.2023 3717
.Эй Роббимиз, уларни ҳам, оталаридан, жуфтларидан ва зурриётларидан аҳли солиҳ бўлганларини ҳам Ўзинг уларга давоми...

23:23 / 11.06.2023 3818
quotРоббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергинquot

02:53 / 09.02.2023 3728