Рентген мутахассисаси шундай ҳикоя қилади:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



"Ҳомилани аниқловчи махсус рентген хонасида турфа ҳодисалар учраб туради. Улардан бири ҳомилани ўғил ёки қиз экани аниқланаётган пайтда содир бўлган эди. Мен бўлажак ўғил фарзанд онасига: “Қутлуғ бўлсин, сиз ўғил фарзандга ҳомиладор экансиз”, десам, у бирдан йиғлаб юборди. Бунинг сабабини сўрасам: “Мени етти ўғил фарзандим бор эди. Шунисини қиз фарзанд бўлишини Aллоҳдан умид қилган эдим”, деди. Aна шу куннинг ўзида бошқа бўлажак она келди. У ҳам ўғил фарзандга ҳомиладор экан. У эса шодликдан кулиб юборди. Ундан ҳам қизиқиб кулгу сабабини сўрадим. У эса: “Aллоҳ мени етти қиз билан сийлаган. Бу сафар ўғил бўлишини умид қилган эдим”, деди.

Aйни бир хабар, биттасини кулдирса, биттасини йиғлатди..."


Субҳаналлоҳ!!! Инсонни кулиш ва йиғлашга қодир қилган, бахт ва қайғу сабабларини яратиб, баъзиларни кулдирган, бошқаларни йиғлатган Зот айб-у нуқсонлардан покдир!


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул давоми...

20:48 / 11.09.2022 7913

08:19 / 26.03.2019 2548
Барча уламои киромлар никоҳ суннат амаллардан эканлигига ихтилоф этишмайди, балки унга тарғиб этишади. давоми...

09:48 / 27.10.2016 5604