Болаларни педофилиядан қандай асраш керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт  туманида бўлган мудҳиш воқеа – 12 ёшли қизалоқнинг 29 ёшли педофил эркак томонидан зўрланиши ва ўлдирилиши ҳақидаги хабарлар  ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бу шу ҳолат миллионлаб ота-оналарни янада ҳушёр ва эътиборли бўлишга ундади.

Мен ҳам бир она сифатида бундай вазиятларда педофил бўлган жирканч, хаста кимсалардан мактабдаги, боғчадаги  фарзандларимизни қандай ҳимоя қилиш  борасидаги  мутахассисларнинг  кўрсатмаларини ижтимоий тармоқлардан изладим.  Малакали психолог Сайёра Азларованинг ўз фейсбук саҳифасида берган “Педофилиядан болаларни қандай асраш керак?” мақоласини ўқир эканман,  бу мақола айнан мен қидирган кўрсатмалар  эканини билдим. Ушбу тавсиялар азиз опа-сингиллар учун ҳам  керакли   маълумот сифатида сизларга ҳам тақдим этишни лозим деб топдим.


Педофилия – катталар ёки ўсмирларда балоғатга етмаган болаларга нисбатан жинсий мойиллик, зўрлаш, қийнаб азоб бериш билан кузатиладиган  психиатрик касалликдир.


1Агар бола бирортаси унга қўпол муомала қилгани, йўлтўсарлик ёки тегажоғлик қилганини айтса, асло болани айбламанг. Ҳатто бола билмасдан хато қилган бўлса ҳам, уни эшитишга, тушунишга ҳаракат қилинг, эҳтиёт чораларини ўргатинг. Акс ҳолда ҳақиқий зўравонга учраганида ҳам, айб ўзига юкланишидан чўчиб, ҳеч нарсани айтмасдан, зўравонликка чидаб юраверади.


2️Болангиз бегоналарнинг унга тўсатдан яхши муомала қилиб, сабабсиз совғалар бераётганини айтса, бепарво бўлманг. Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади. Нотаниш одамларнинг қўлидан ҳеч нарса олмасликка ўргатинг.


3️ Фарзандингизни мактаб,  коллеж, лицей, ўқув маркази ва бошқа доимий борадиган жойларига одам гавжум жойлардан бориб келишга, кеч тушгач, имкон қадар ёлғиз юрмасликка одатлантиринг.


4️Эски кўп қаватли биноларнинг қоронғи йўлакларига, лифтларга имкон қадар ёлғиз кирмасликка ўргатинг.


5️Фарзангдингизнинг мактабга соат нечада бориб, соат нечада чиқишини, аниқ билиб олинг, имкон қадар келиб-кетадиган вақтда алоқада бўлиб туринг.


6️Уйингизда ишлайдиган ёки тез-тез келиб-кетиб юрадиган одамларни синамасдан, текширмасдан туриб, фарзандингиз билан гаплашишига, уни бирор жойга олиб боришига ёки олиб келишига рухсат берманг.


7️Кўчада кимдир "фавқулодда хабар" (масалан, «Отанг ёки онанг авария бўлди», «Уйингиз ёниб кетди», «Аканг, уканг больницага тушиб қолди» каби) айтиб, "Отанг жўнатди», «Онанг жўнатди», деб болингизга таниш бўлган одамларни айтиб, тезда ўзи билан бирга қаергадир бориши кераклигини айтиб қолса, ишонмасликка, бундай ҳолатда зудлик билан энг яқин инсонларига  хабар беришга ўргатинг.


8️Болангиз билан бирга расмда кўрсатилган жестларни ўрганиб қўйинг. Бу тазйиқ ва зўравонлик ҳақида сўз билан хабар бериш имкони бўлмаганда ишлатиш учун қабул қилинган халқаро жестлар. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи барча орган ходимлари буни билишади.


Педофилиянинг қурбонлари 16 ёшга тўлмаган ўғил болалар ҳам, қиз болалар ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун юқоридаги кўрсатмалар ҳам ўғил, ҳам қиз фарзандларнинг ота-оналарига тегишли.


Энг муҳими, оилада зўравонлик ва тазйиққа учраган бола кўчада ҳам зўравонликка "осон" таслим бўлади. Шунинг учун энг аввал уйдаги, оиладаги психологик муҳитни яхшилаш зарур.


Аллоҳ таоло  фарзандларимизни  Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин!


Сайёра Азларова, психолог

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим 2012 йил июнь ойи мен турмуш ўртоғим билан онкология диспансерига, бундан икки давоми...

14:01 / 25.01.2017 6439
embedhttpswww.youtube.comwatchvrtE3XOYJhcembed

15:04 / 11.04.2018 3087
embedhttpyoutu.be5eKBuY3YAPEembed

15:43 / 29.11.2016 6192
Маҳмадоналик, яъни кўп гапириш ҳам ёмон деб топилган одатлардандир. Маҳмадоналик зарур ёки зарур бўлмаган давоми...

07:15 / 23.01.2017 3566