Fiqhiy masalalar
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл кишининг эрига боласи

хусусида ёрдам бериши ҳақида


19. عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: هَلَكَ أَبِي وَتَرَكَ سَبْعَ بَنَاتٍ أَوْ تِسْعَ بَنَاتٍ فَتَزَوَّجْتُ امْرَأَةً ثَيِّبًا. فَقَالَ لِي رَسُولُ اللهِ : «تَزَوَّجْتَ يَا جَابِرُ؟» فَقُلْتُ: نَعَمْ. فَقَالَ: «بِكْرًا أَمْ ثَيِّبًا؟» قُلْتُ: بَلْ ثَيِّبًا. قَالَ: «فَهَلَّا جَارِيَةً تُلَاعِبُهَا وَتُلَاعِبُكَ، وَتُضَاحِكُهَا وَتُضَاحِكُكَ». قَالَ: فَقُلْتُ لَهُ: إِنَّ عَبْدَ اللهِ هَلَكَ وَتَرَكَ بَنَاتٍ، وَإِنِّي كَرِهْتُ أَنْ أَجِيئَهُنَّ بِمِثْلِهِنَّ، فَتَزَوَّجْتُ امْرَأَةً تَقُومُ عَلَيْهِنَّ وَتُصْلِحُهُنَّ. فَقَالَ: «بَارَكَ اللهُ لَكَ». أَوْ {قَالَ} خَيْرًا.


19. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Отам ҳалок бўлиб, еттита [ёки саккизта] қиз қолгач, мен бир жувонга уйландим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Уйландингми, Жобир?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Бокирагами, жувонгами?» дедилар. «Жувонга», дедим. «Бокира бўлмабди да, икковинг ўйнаб-кулар эдинглар», дедилар. Шунда у зотга: «Отам Абдуллоҳ ҳалок бўлиб, ёш қизлари қолди, шунинг учун улар билан тенгқур аёлга уйлангим келмай, уларга бош қош бўладиган, уларни ислоҳ қилиб турадиган аёлга уйландим», дедим. Шунда у зот: «Аллоҳ сенга баракот берсин [ёки жуда яхши]», дедилар».

Имом Бухорий ривоят қилган (5367).


Эр нафақа қилмаса, аёл унга билдирмай, ўзига ва боласига етарли нарсани инсоф билан олса бўлади


20. عَنْ عَائِشَةَ: أَنَّ هِنْدَ بِنْتَ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ، وَلَيْسَ يُعْطِينِي مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي، إِلَّا مَا أَخَذْتُ مِنْهُ وَهْوَ لَا يَعْلَمُ فَقَالَ: «خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ».


20. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳинд бинт Утба: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён жуда хасис одам, менга ва боламга етарли нарса бермайди. Унга билдирмай олсамгина етиши мумкин», деди. Шунда у зот: «Ўзингга ва болангга етарлисини инсоф билан олавер», дедилар».

Имом Бухорий ривоят қилган (5364).

Бу ривоятдан бола-чақанинг нафақаси уларга етарли миқдорда бўлиши кераклиги келиб чиқмоқда. Агар эр бахиллик қилиб оз берса, хотин ундан беркитиб олса ҳам жоиз бўлиши баён қилинмоқда, фақат бу ҳолда аёл ўзининг ва болаларининг ҳаққинигина олиш мумкин.


Шайх Аҳмад Юнус Фулайтий ҳафизаҳуллоҳ

Фозилжон Абдулқайюм таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
ТАҲОРАТ БОБИ Таҳоратнинг луғавий маъноси Таҳорат сўзи луғатда .гўзаллик, ва .тозалик, деган маъноларни давоми...

10:14 / 09.08.2018 4348
httpsyoutu.beeaxcxXVOsMY

15:27 / 02.10.2018 3363
ТАҲОРАТНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган зикрдуоларни ўқиш. давоми...

12:05 / 23.08.2018 4244
Ипак ва тилла ҳақида келган ҳадислар26. . ,.26. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

00:12 / 20.12.2022 2087