“Дийдор мажлиси”да дийдорлашдик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Биз сизлар билан яқин ўтган кунларга, хусусан, Рамазон ойида  сайтимизда амалга оширилган ишларга бироз назар солиш, энг асосийси, сизлар билан дийдорлашиш мақсадида muslimaat.uz сайти, Bintu Sodiq ва Мuallim media ахборот-маърифий каналлари жамоаси куни кеча «Дийдор мажлиси» номли тадбирни ташкиллаштирдик. Алҳамдулиллаҳ, кўнгиллар хурсанд бўладиган тарзда тадбир ҳам бўлиб ўтди. Биз кутмаган хурсандчиликлар – узоқни узоқ демай, тадбирга етиб келган юртдошларимизни кўриб кўзимиз қувнади.

Қуръон  тиловатию Фотима ҳожи аянинг хайрли дуолари ила бу гўзал “Дийдор мажлиси”миз бошланди. “Муншидаат” гуруҳи ижрочиларининг гўзал нашидлари янгради. Сўнгра бошловчилар тадбирнинг кириш қисмини очиб бердилар.

Хабарингиз бор, каналларимизда ҳар йили мавлид ойида, Рамазон ойида анъанага кўра танловлар ўтказамиз ва барча танлов ғолибларини мана шундай тадбирларимизда муносиб тақдирлашга ҳаракат қиламиз. Тадбир давомида  барча танлов ғолиблари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг завжалари  Фотимахон Исмоил Махдум, у зотнинг севимли фарзандлари, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва Оминахон  Муҳаммад Содиқ, келинлари Машкурахон Абдулҳамид қизи томонидан эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

Бу йилги Рамазон ойи бизнинг жамоамиз учун баракали, хайрли келганини мамнуният билан айтишимиз мумкин. Бу муборак ойда кўплаб хурсандчиликлар,  хайрли ишлар қаторида  яна бир қувончли воқеа бўлди.

Интернет оламидаги энг машҳур медиахостинг портали бўлмиш Youtube.com сайти muslimaat.uz сайти, Bintu Sodiq каналларининг Youtube.com тармоғи доимий обуначилар сони 100 мингдан ошгани муносабаи билан каналларимизга махсус мукофот – Кумуш тугма топширди.

Ҳар йили Рамазон ойида «Тараннум» деб номланган танлов ҳам эълон қиламиз. Бу танлов орқали “Муншидаат” гуруҳи учун янги-янги сохир овоз соҳиблари саралаб олинади. Ушбу анъана мувофиқ, Юнус  Ражабий  номидаги  ўзбек миллий  мусиқа  санъати  институти  мақом хонандалиги  кафедраси  мудири, доцент, Ўзбекистон  республикасида  хизмат кўрсатган артист Нодира  Пирматова ҳакамлигида ҳар йилгидан ўзгача тарзда, уч нафар эмас, саккиз нафар қизимиз ғолиб деб топилди.

Бундан бир неча ой олдин ўтказилган «Сарҳисоб-1442» номли тадбиримизда устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ «Пешқадам карвони» лойиҳаси ҳақидаги таклифларини эълон қилган эдилар. Лойиҳанинг тўлиқ режа ва дастурлари устозамиз томонидан ишлаб чиқилди. Лойиҳа жуда катта, кенг кўламли, кўп тармоқли ва энг асосийси, кенг оммага мўлжалланган. Ундан катта мақсадлар, катта манфаатлар, катта натижалар кўзланган. Айнан бу лойиҳа ҳақидаги видеоролик намойиши уни кенг оммага ёйишда ёрдам бериш учун шай бўлиб турган барча ихлосли опа-сингилларимизга илҳом бағишлади, деган умиддамиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг шонли ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» номли 4 соатли ҳужжатли фильмининг оммага тақдим этилиши ҳам  айни бу йилги Рамазон ойига тўғри келди. Чинакам ихлос билан ишланган фильмни ихлосли халқимиз зўр иштиёқ билан кутиб олди. Фильмни томоша қилган ҳар бир мухлисда «Нима учун аёллардан интервью олинмаган экан? Ахир Ҳазратимиз билан бир хонадонда яшаган аёллар – завжалари, қизлари, келинлари бошқалардан кўра у кишини яхшироқ билади-ку?» деган савол туғилган бўлиши табиий.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv51FPTUjUmA0embed Бугун ошхонамиз таомномасида сурияча «Ғуроййиба» печеньеси  Керакли давоми...

20:28 / 20.03.2017 77984
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлариРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли давоми...

01:22 / 28.09.2023 1204
1975 йили Аллан Котт «Рўза турмуш тарзидек» китобида ёзишича, рўза тутишлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб давоми...

10:08 / 07.03.2017 4947
Учинчи ҳикояquotОтам менга пул бермоқчи бўлсалар, ўзлари қўллари билан бермасдилар. quotДада фалон нарсага давоми...

21:43 / 31.08.2023 1385