Эй инсон!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй инсон! Шуни билиб қўй. Роббингнинг дуойингни айнан сен истагандек қабул қилмаслиги балки аслида уни қабул қилганлигидандир. Умидингни сўндирма! Юз ёшида фарзандли бўлган Закариё алайҳиссаломдан, гулханда ёнмаган Иброҳим алайҳиссаломдан ибрат ол!

Унутма, Aллоҳ азза ва жалла зиёнга ўхшаб кўринган нарсадан фойда, фойдага ўхшаб кўринган нарсадан зиён чиқаришга қодирдир. Шунинг учун ҳар нарсанинг хайрлисини-фойдалисини сўраб дуо қил.

Истаганингга эришгунча ҳам, эришгач ҳам имтиҳондасан. Саломатликда, хасталикда, мактабда, уйда, ишда, ҳар ерда синовдасан. Дўстинг, биродаринг, ўқувчинг, мижозинг, қўшнинг, ишчи билан сўзлашаётганда ҳам имтиҳондасан. Масжидга кириб, бир бурчакка бориб ўтирдинг, мўйсафид бир амаки келиб: “Ўғлим, билмасмидинг, қирқ йилдан бери бу ерда мен ўтираман?!” деганда ҳам синаляпсан. Машинада кетаётганда, қайсидир ҳайдовчи қоидани бузиб сендан ўзиб кетди, етмаганига рўлини буриб олдингга ўтиб олди. Имтиҳондасан. Дўконни очдинг, “Бисмиллаҳ” дейишга оғиз жуфтламай, бир мискин келиб: “Aссалом алайкум, ҳорманг, биродар” – деб қолди. Садақа қиласанми, қуруқ қўл билан қайтарасанми? Бу ҳам имтиҳон. Ҳар ерда, ҳар хил вақтда турли шакл-у шамойилда синаласан. Aсосий масала – оловдан эсон-омон қутулиб чиқиб жаннатга эриша олишингда.

Закариё алайҳиссалом ушбу имтиҳоннинг асл маъносини англаган, боши берк ҳар кўчада, адашилган ҳар манзилда Aллоҳ томон йўл топадиган, қалбларга малҳам бўлувчи фарзанд сўраб дуо қилдилар. Aллоҳ у зотга Яҳё алайҳисссаломни берди. Закарийё алайҳиссалом ҳам ўз ўғлини Aллоҳ йўлидаги ўғил сифатида вояга етказдилар. Яҳё алайҳиссалом улғайиб, фақатгина Aллоҳнинг шариатини тасдиқлашларини [147] эълон қилдилар. Инсонларнинг олдида бош эгмадилар, Aллоҳ ҳаром қилга бирор-бир нарсага майл қилмадилар. Роббига берган қуллик аҳдига содиқ қолдилар. Ҳаётни намозга эмас, намоздаги хушуъни ҳаётларига татбиқ қилдилар. Башарий тузумларнинг инсон ҳаётига олиб кирган барча қонун-қоидаларига қарши курашдилар. Садоқатининг нишонаси сифатида бу йўлда жонларини фидо қилдилар.

Яҳё алайҳиссалом ўз қарашлари орқали бутун мусулмон ёшларини “раҳбар” бўлишга, яъни инсоният қурган тузумлар асосида бошқариладиган шахс эмас, Aллоҳнинг низомига асосланиб инсониятни бошқарадиган “қул” бўлишга ундадилар. Иффат ва иззат устунлари орасидаги ҳаётда яшадилар. Қуръонда зикр қилинганидек, “ҳасур – шаҳвати тийилган” пайғамбар бўлдилар. Бир йигит шайтоннинг васвасасига қарши қандай кураша олишини кўрсатиб бердилар.

--------------------------------

[147] Оли Имрон сураси, 39-оят.




Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
НикоҳКим билан оила қуриш керакРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сарвари коинот, хотамул анбиё, давоми...

05:57 / 12.03.2021 5994
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига хос хусусиятлар, хулқатворлар билан яратган. Бу хусусиятлар ичида давоми...

05:00 / 17.10.2020 3503
Болалар Улубатли Ҳасан турк қаҳрамони бўлишни қанчалар севадилар. Уни таниб олганларидан сўнг, на Ўргимчак давоми...

08:00 / 01.03.2022 5310
Қуръони Карим оналарга фақатгина қиз ёки ўғил фарзанд туғишнигина эмас, балки бу фарзандларни фидокорлик давоми...

20:00 / 03.11.2021 3908