Йўллар айро тушган жой
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй Исломнинг қизи! Ўтган болалигингни эсла, уйингга қайт. Фақат ҳар оқшомда қайтганинг каби тананг билан эмас, руҳинг билан қайт! Тандир бошида, онангнинг тиззасига бош қўйиб Хадийжа онамиз ҳақида тинглаётганда ҳис қилган қувончингни ёдга ол! Дунёларга ҳам алишилмайдиган ҳаётингни болаларингга ўргат. Уларга буни тушунтиргин, токи дунёларга алишилмайдиган ўша улуғвор ҳаёт томон улар ҳам қанот қоқсинлар.

Aли ҳайқирсин, Ҳайбар титрасин!

 

Энди навбат – сенга! Балки атрофида тизилиб ўтириш учун сандал, ёнида ўтириш учун тандир тополмаётгандирсан, лекин ота-онанг сенга ўргатган қаҳрамонлар ҳақида фарзандларингга ўзинг сўзлаб бера оласан.

Тарих китоблари ёлғонлар асосида қурилган, энг чин ҳақиқатлар энг янглиш ҳолатда тушунтирилган умматнинг авлоди эканлигинг ушбу вазифангнинг аҳамиятини янада оширади.

Уйингга қайт, Aли розияллоҳу анҳу ҳақида сўзлаб бер! Ўғлингга “Бетмен ҳам, Супермен ҳам ҳеч қанақасига бизнинг қаҳрамонимиз эмас! Бизнинг қаҳрамонимиз Aлидир!” дегин! Aли розияллоҳу анҳу қаҳрамон бўлсин. Шундай бўлсин, токи болалар бир хонадан бошқасига ўтаётиб Мадинадан Ҳайбар томон кетаётгандек бўлишсин. Такбирлар, таҳлиллар айтишсин. Aли ҳайқирсин, Ҳайбар титрасин! Фарзандларимиз: “Мен онам Ҳайдар деб исм қўйган арслонман!” десин.

Бошқа бир оқшомда “қаҳрамонимиз” Aнас ибн Назр бўлсин. Бадрга бора олмагани учун чуқур изтироб денгизига ғарқ бўлган Aнас ибн Назр розияллоҳу анҳу ҳақида гапириб бер! Aллоҳга сўз бериб, ўз сўзи устидан чиққанларини, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳид бўлди” дейилганида қиличини қинидан чиқариб: “Қўзғалинг, Расулуллоҳ жонини тиккан ҳақиқат учун сизлар ҳам жонингизни фидо қилинг! У зотдан сўнг қандай ҳаётда яшамоқчисиз?!” деганларини ва шаҳид бўлганларида таналарида саксондан зиёд жароҳат бўлганини сўзлаб бер! Ўғлингдан: “Сен ҳам Aнас розияллоҳу анҳу каби Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қиласанми?” деб сўра!

Aнас бўл! Ҳар ерда болаларнинг қаҳрамони Aнас ибн Назр розияллоҳу анҳу бўлсин! Унга айт, дўстларидан сўрасин: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётимизнинг қаеридалар? Мактабда бораётганда, дарс тинглаётганда, ўйнаётганда, намоз ўқиётганда, имтиҳон топшираётганда, уйга қайтаётганда... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам   ҳаётимизда қанчалик мавжудлар?!   

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Қуддусда, Мисрда эркаклардек курашаётган аёллар Марям онамиздан намуна олишди. Бугуннинг Марямлари давоми...

08:37 / 01.02.2021 2903
Доктор Комил Яъқуб айтади Шифокор сифатида ҳаётим давомида кузатган ҳақиқатим шуки, нафси хотиржам бўлган давоми...

23:01 / 05.10.2021 2000
Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар давоми...

22:06 / 23.12.2021 1852
Ислом черковни, раббонийлик эса раҳбонийликнинг йўлини беркитди Ислом ибодатни машаққатдан, раббоний давоми...

09:37 / 12.05.2021 5100