Жиззах вилояти отинойилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2020 йилнинг  16 декабрь куни Жиззах  шаҳридаги "Хўжа Нуриддин ҳожи" жоме масжидида вилоят отинойилари иштирокида  "Кенг оммани интернет ва бошқа турли ёт ғоялардан  ҳимоя килишда отинойиларнинг ўрни" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим  Имомов, Ўзбекистон  мусулмонлари идораси  Жиззах вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби  Меҳмонали  Жабборов, вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, вилоят бош отинойиси  Фароғат Сатторова, Вақф хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят бўлими раҳбари Шукрулло Исроилов иштирок этдилар.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Имомов сўзга чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг муҳтарама отинойиларимизга мурожаатлари  билан таништирдилар. Унда кўзда тутилган талаблар асосида иш фаолиятини олиб боришларини таъкидладилар. Шунингдек,  йиғилишда отинойиларнинг вазифалари, уларнинг ҳар жавҳада ўрнак бўлишлари, ҳар бир отинойи имом-хатиб билан бамаслаҳат иш олиб боришлари, диний идора Фатво бўлими томонидан эълон қилинадиган жума тезисларидан фойдаланиб,  иш тутишлари ҳақида батафсил гапириб ўтилди. Ҳозирги замон отинойисига зарур бўлган сифатлар ва муҳим вазифалар кўрсатиб ўтилди.

“Отинойи – маърифат, зиё тарқатувчи экан, у доимий равишда оммавий ахборот воситаларини кузатиб бориши,  газета  ва журналларни мутоала қилиши, аёлларимиз учун чоп этилаётган “Мўминалар” журналини кузатиб боришлари, ОАВда фойдали суҳбатлар, мақолалар  бериб боришлари мақсадга мувофиқ”, дея таъкидлади йиғилишда мутахассисларимиз.

Ирода Эргашева,

muslimaat.uz сайтининг  Жиззах вилояти вакиласи

Мавзуга оид мақолалар
.Пешқадам мактаби, ўқув марказида ташкил этилаётган МУТОЛАА СИРЛАРИrdquo курсининг янги навбатдаги давоми...

20:37 / 16.02.2023 3133
Дунёнинг энг таниқли муслима супермодели Ҳалима Аден подиумдан буткул кетишга қарор қилди. Ҳалима Aден давоми...

03:35 / 30.11.2020 3499
.Журналга quotҲилолquot деб ном танланишида ҳам ўзига хос бир анъанага амал қилинди. .Ҳилол, ndash янги чиққан ой давоми...

03:36 / 13.08.2023 2670
АҚШнинг Миннесота штати маркази СентПол шаҳридаги Капитолийда энг яхши ўқитувчи номи қайд этилди. давоми...

05:19 / 23.08.2020 3529