Қуръони каримнинг олтин нусхаси ҳақида эшитганмисиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мусулмон учун энг муқаддас китоб шубҳасиз, Қуръони каримдир. Ушбу илоҳий кўрсатма ‒ том маънода “олтин”дир. Абу Даби шаҳрида истиқомат қилувчи ҳинд банк хизматчисининг уйида 30 йилдан бери Қуръони каримнинг бебаҳо нусхаси ‒ олтин Мусҳаф, яъни, 59 миллион доллар турадиган Мусҳафи шариф сақланмоқда.

Ушбу ноёб нусха ҳақида унинг эгаси Муҳаммад Ҳорис шундай дейди:  “Олтин асбобли Қуръон ‒  28 қисмдан иборат, қисмларнинг ҳар бири 19-20та пластинкадан иборатдир. Ушбу Қуръоннинг тўлиқ тўплами 14 та тилла суви югуртирилган қутиларда сақланади”.

Муҳаммад Ҳорис сўзида давом этиб, “Менинг уйимда унинг бир қисми бўлса, қолган қисмлари Малайзияда истиқомат қилувчи қайни укам Муҳаммад Қосимдадир”, дейди.

Таҳлилчиларнинг айтишича, ушбу олтин Мусҳаф тахминан 500 йил олдинги, Усмонийлар даврига оиддир. Бугунги кунда ушбу нусханинг нархи ўртача 59 миллион долларга баҳоланар экан.

Тарихчи мутахассислар бўлса, ушбу Қуръони карим нусхаси Ислом санъати тарихида ҳам камёб бўлган, қўл меҳнати билан амалга оширилган ўзига хос бир нусхасидир, дея таъкидлайдилар.

Қуръони карим нусхасининг умумий ҳажми ‒  энига 10,5 дан 11 смгача, узунлиги бўлса – 16 сантиметрдир. Нусханинг қутилари бўлса, энига 23,5 см, узунлиги – 17,5 см ва қалинлиги – 3 сантиметрдан ташкил топган.

Малайзия Миллий университети исломий тадқиқотлар факультети доценти Ҳожи Салма Ҳожи Аҳмаднинг айтишича, ушбу олтин Мусҳафи шарифнинг нусхаси дунёда ягонадир. “Ушбу тилла Қуръон Усмонли империяси вақтида Уйғуристондан олиб келинган, сўнгра Хитой жануби шарқидаги Юнан шаҳрига, сўнгра эса Малайзияга олиб ўтилган экан”, дейди Ҳожи Салма Ҳожи Аҳмад.

Муҳаммад Ҳорис ушбу Қуръони каримни сотиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди ва қуйидагиларни қўшимча қилади: “Мақсадимиз – Ислом тарихи ва маданий мероси марказини очмоқчимиз. Ўзимнинг бебаҳо хазинам билан фақат ушбу хайрия фаолиятимни амалга ошириш учунгина  хайрлашишим мумкин”.

islam-today.ru  манбаси асосида Бобур Аҳмад тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Вақтивақти билан ҳаёт тарзимизда ниманидир янгилаш истаги бизни безовта қилиб туради. Бу вазиятда биз кўпинча ташқи кўринишимиз, кийиниш услубимизга бироз давоми...

20:47 / 15.03.2020 3430
Куни кеча филолог, педагог, журналист Дилфуза Комил муаллифлигида ТWО DOORS интеллектуал семинарлар марказининг очилиши ва .Ўзимиз билан юзмаюз, лойиҳасининг давоми...

20:38 / 29.07.2021 11933
Танлов ғолибларини қутлаймизКеча 11 апрель куни каналимизда Рамазон ойи муносабати билан Мутолаа завқи номли мусобақа бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, мусобақа тест давоми...

23:38 / 12 апрель 819
Самарқандда Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугунrdquo мавзусидаги халқаро конференция якунланди.Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин давоми...

19:05 / 04.03.2020 2726
Янги мақолалар
Видео
Саломатлик

Mutahassis maslahati

Омина журнали