Муслима аёлларнинг анъанавий ниқоблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Муслима аёлларнинг анъанавий ниқоблари

Ниқоблар бу йилнинг кенг тарқалган, энг асосий тренди ҳисобланмоқда. Барча номдор дизайнерлар бу аксессуарни ўз услубларида яратиб улгурдилар.

Ҳолбуки, муслималар бир неча асрлардан буён турли-туман ниқоблардан фойдаланиб келади. Шу тариқа, улар диний кўрсатмаларга амал қилибгина қолмай, юзларини қуёш ва шамолдан ҳимоялаб, ўзларига оро ҳам берганлар.

Ҳозирги вақтда юзни пана қилишнинг кенг тарқалган усули бу – ниқоб бўлиб, у кўзлар очиқ қолган ҳолда юзни ёпиш имконини берувчи мато парчасидан иборат. Ниқоб қора ва бошқа рангларда ҳам бўлиши мумкин. Ўтмишда ниқоблар хилма-хиллиги билан фарқланган, айрим ҳудудларда эса ҳозиргача сақланиб қолинган.

Баттула ёки бурга – тумшуқни эслатувчи ниқоб бўлиб, одатда уларни Форс кўрфазида жойлашган араб давлатлари, жумладан, Баҳрайн, Қувайт, Саудия Арабистони, БАА, Уммон ва Қатар мамлакатларидаги араб ва эронлик аёллар ҳамда баложликлар тақишган. У Эроннинг жанубида ҳам кенг тарқалган.

Баттуланинг келиб чиқиши маълум эмас, аммо у XVIII аср охирида Арабистон ярим оролининг шарқий қисмига Гужаротдан кириб келган, деб тахмин қилинади. Бундай ниқоблар қотириб оҳорланган, сўнг тилла бўёқ билан ишлов берилган зиғир матосидан тайёрланади. Бугун бу ниқобларни асосан ёши катта авлод вакиллари тақмоқда.

Уммон аёлларининг анъанавий либоси пешона ва юзнинг пастки қисмини ёпиб турувчи чарм ниқобни ўз ичига олади. Турли минтақаларда бу ниқоблар ўз рангги ва шаклига эга. Саҳро аҳолиси аввалдан бундай ниқоблардан юзни қайноқ қум ва чангдан ҳимоя қилиш учун фойдаланиб келган.

Ниқоб тақиш қиз бола учун балоғатга етганлик белгиси ҳам ҳисобланган. Шу сабабли, бадавий қизлар шахсий ниқобларига эга бўладиган кунни сабрсизлик билан кутганлар. Бугунги кунда шаҳарларда анъанавий ниқобларни унаштирув ва тўй оқшомларида тақмоқдалар. Шунингдек, улар кенг расм бўлган аксессуар сифатида замонавий дизайнерларнинг намойишларида тез-тез пайдо бўлмоқда.

Анчайин мураккаб тузилишга эга ниқобларни бадавийлар ва ғарбий Арабистоннинг қишлоқ туманларида яшовчи аёллар тақади. Улар кашта, танга ва чиғаноқлар билан безатилган бўлиб, кўп ҳолларда ҳақиқий санъат асари ҳисобланади. Шунинг боис, уларни кўпинча музейларда учратиш мумкин.

Бундай ниқоблар, одатда ўз соҳибасининг мақоми ва тўкислик даражасидан сўйлаган. Ниҳоятда оғир ва қалин бу ниқоблар одатий кунларда тақиш учун мўлжалланмаган. Уларни муҳим тадбирлар, маросимлар, тўй ва байрамларда, шунингдек, қишлоққа нотаниш одамлар келганда таққанлар.

Ўзига хос, тўғри тўртбурчакли ниқоблар Эроннинг жанубидаги Ҳормозган вилоятида истиқомат қилувчи бандари халқи аёлларига хос бўлиб, уни “бореге” деб ҳам атайдилар. Уларнинг шакли ва ранггига қараб, аёл кишининг келиб чиқиши, насл-насаби ва мақомини билиш мумкин. Қизил ниқобларни турмуш қурган аёллар, қорасини бевалар, тилла ва зарғалдоқ ранглигини келинлар таққан. Бундан ташқари, ниқоблар кўз ва терини қуёшдан ҳимоя қилган.

Эритреяда истиқомат қилувчи кўчманчи рушайда халқининг қизлари беш ёшлигиданоқ юзнинг пастки қисмини ёпувчи “гаргуш” номли ниқобни тақа бошлайди. Қиз қанча катта бўлса, ниқоб ҳам танани шунга мос равишда ёпиб, пардаси ҳам узунлашиб бораверади. Айниқса, тўй ва байрам ниқоблари ҳашамдор безатилган бўлади.

Шимолий Африка, хусусан, алжирлик аёлларнинг анъанавий либоси оқ ёки сариқ рангли улкан мато бўлагидан иборат хайек бўлиб, уни кундалик кийим-бош устидан ўраб оладилар. Чўзилувчан тасма билан бош бўйлаб айлантириб боғланадиган ниқоб хайекнинг ажралмас қисми бўлиб, у кашта, тўр ва босма нақшлар билан безатилади.

Ислом оламида, жумладан, Марказий Осиё ҳамда Яқин Шарқда юз ва танани бир вақтнинг ўзида баравар ёпадиган кийим кенг тарқалган. Одатда, бундай чопонлар узун сохта енг ва юзни ёпадиган тўрдан иборат бўлади. Бу турдаги либосларга паранжи, бурка, шунингдек, донгдор афғон чодраси ҳам киради.

Манба:islamosfera.ru

Шодмонова Наргиза

Мавзуга оид мақолалар
Англиянинг Манчестер шаҳрида жойлашган мусулмон қизлар учун мўлжалланган, диний ва дунёвий таълим берувчи давоми...

00:27 / 06.06.2020 3835
Канаданинг Миссиссога штатида мусулмон тадбиркор оила Рамазонга хос безакларни ясаб, аҳолини яқинлашиб давоми...

19:28 / 22.03.2021 6344
Христиан динида беш нарсани билдим ва уларни Исломда топдимrdquoТереза КорбинМен диний эътиқодлари турли хил давоми...

01:39 / 30.06.2020 4302
Кеча,15 март куни Ҳилол нашрrdquo мажлислар залида Отинойилар қўлланмасиrdquo иккинчи босқич китоблар давоми...

02:57 / 17.03.2023 2561