Қачонки Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини қаттиқ боғлардилар, кечани тирилтирардилар ва аҳлларини ҳам уйғотардилар.

Охирги ўн кунлик солиҳ инсонлар мусобақалашадиган катта бозордир ва унда ибодат қилувчилар жидду жаҳд қиладилар.

     Рамазон саноқли кунлардир, бас, шундай экан, қолган қисмини дангасалик билан ўтказиб юборма. Бу кунларда ҳаракат қилиб қол!

Ҳақиқатдан камчиликларга йўл қўйганингни ва ибодатларни кечиктирганингни ҳис қиласан, ибодат қилувчиларнинг карвонлари сендан узоқлаб кетганини ўйлайсан, ўзингни бирор нарса қилмагандек кўрасан, аслида умид қилар эдингки, гарчи уларга ўхшаган бўлсам эди деб!

     Сенинг бу ҳис туйғуларинг сени Аллоҳга яқин қиладиган ибодат қилиб олиш ҳиссиётидир...

   Хафа бўлма...

Агар ушбу муборак ойдан кўпини ўтказиб юборган бўлсанг, аммо ушбу ойнинг энг улуғ кунлари охирги ўн кунлик қолди...

  Батаҳқиқ, ушбу охирги ўн кунлик мана шу ойнинг қаймоғи ва бу ойнинг самарасидир. Бас, шундай экан, амаллар бу хотималарга кўрадир.

   Ҳозирдан у учун тайёрлан ва тоат-ибодатларга ижтиҳод қилиб урингин, қалбингни жамла..

  Сенинг шиоринг  ушбу қуйидаги оятда айтилганидек: “Токи етмагунимча тўхтамайман”, бўлсин.

    Рамазон кунлари жуда тезлик билан ўтиб боряпти. Қўлингни яхшиликларга ёйгин.

   Ўзингни охиратдаги роҳатингни мақсад қил. Уйқуни камайтир, тоат-ибодатларга ҳаракат қил.

    Охиратинг учун озуқа тўпла. Дин ва дунё ишларингда Роббингга таваккул қил.

    Аллоҳим, бизнинг нафсларимиздаги ишимизда ўзинг бизга панд-насиҳат қил!

Аллоҳим! Ўзинг рози бўладиган тарзда қиёмларимиз ва рўзаларимизда  бизга ёрдам бер, бизни Қадр кечасига етказ!

Аллоҳим! Бизни ва аҳлларимизни жаҳаннамдан озод бўлганлар қаторида қил! Омин.

Араб тилидан Азиза Уйғун қизи таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Йигирма еттинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун Рамазоннинг йигирма еттинчи куни. Тобора ниҳоясига етиб давоми...

19:40 / 22.06.2017 17339
Ҳаётимизда содир бўладиган кўплаб воқеаларни тафаккур қилиб кўриш ва улардан керакли хулосалар чиқариш давоми...

15:11 / 22.11.2016 3683
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, камолот сифатлари ила энг олий даражада давоми...

13:24 / 10.11.2016 3968
Аллоҳ таоло «Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва давоми...

08:56 / 29.12.2016 4260