Пашшанинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо бор
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биласизми?

           Пашшанинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо бор

Баъзилар идишига пашша тушиб қолса, жирканиб, идишдаги овқати билан бирга тўкиб ташлашади. Агар улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ишни қилганларида, ўзларига яхши бўларди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизнинг ичимлигига пашша тушиб қолса, уни ботириб олиб, сўнг ташлаб юборсин. Чунки унинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо бордир», дедилар» (Бухорий ривоят қилган).

Яна бошқа бир ҳадисда шундай дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, уни ботирсин. Чунки унинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо бордир. Пашша касаллик бор қаноти билан ҳимояланади. Шунинг учун ҳаммасини ботирсин», дедилар» (Абу Довуд ривоят қилган).

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ шундай дедилар: «Хаттобий: «Ушбу ҳадиснинг зиддига баъзи бир инсофи йўқ кишилар шундай дейишди: «Битта пашшанинг икки қанотида қандай қилиб ҳам касаллик, ҳам шифо жамланади? Касаллиги бор қанотини келтириб, шифоси бор қанотини ортга суришини қандай билса бўлади? Бу каби нарсаларга уни нима мажбур қилади?»

Бундай саволларни берган одам жоҳилдан бошқа нарса эмас. Чунки инсон тафаккур қилиб кузатадиган бўлса, Аллоҳ таоло бундан ҳам ажиброқ нарсаларга қодир Зотдир. Аллоҳ таоло кўплаб ҳайвонларда бир-бирига зид сифатларни жамлаб қўйган ва уларнинг орасини мувофиқлаштириб қўйган. Ана шу сифатлар билан ҳайвонларга куч-қуват берган. Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўзининг онгсиз махлуқотларига ҳам Ўзи таълим бериб қўйган. У шундай Зотки, асаларини асал йиғиш учун ажойиб уй қуришга ва фақат фойдали гиёҳлардан асал олишга илҳомлантириб қўйди. Шунингдек, чумолини ортиқча донларни йиғиб қўйишга ва ўсиб кетмаслиги учун уларни ўртасидан бўлиб қўйишга илҳомлантирди. У Зот пашшани бир қанотини олдинлатишга, бошқасини эса кечиктиришга илҳомлантиришга қодир Зотдир. Буларнинг барчасига уларнинг холиқи бўлган Аллоҳ таолонинг Ўзи таълим бериб қўйган. Уламолардан бири шундай деган: «Нақл қилинган ушбу гап ажабланарли эмас. Чунки асалари асални юқори томони билан йиғади, остки томони билан эса заҳарини санчади. Заҳари инсонни ўлдирадиган илоннинг гўшти заҳарни муолажа қиладиган дори бўлади. Пашша эса исмид сурмаси билан бирга кўзни равшан қилишга фойда беради».

Баъзи бир моҳир табиблар шундай дейишган: «Пашша чаққанидан кейин ҳосил бўладиган шиш ва қичиш унинг заҳарли қуввати борлигига далолат қилади. Бу унинг қуроли бўлиб, унга азият берадиган нарсага қарши шу қуролини ишга солади. Аллоҳ таоло бу зарарни пашшанинг бошқа қанотидаги фойдали нарса билан кетказиб қўяди».

Демак, пашшада иккита бир-бирига зид нарса мавжуд бўлиб, Аллоҳ таоло бирининг зарарини иккинчиси билан кетказиб қўяди.

“Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан олинди.

 


Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvdeFkPhOYc2wembed

14:17 / 13.08.2018 5689
gallery linkfile sizelarge ids28828,28829,28830,28831,28832,28833,28834,28835,28836,28837,28838 orderbyrand Илмга муҳаббатни оширамиз     2017 йил 23 май куни давоми...

19:02 / 30.05.2017 4114
Молмулкни беҳуда сарфлашга .исроф, дейилади, мусулмонлар исрофдан қайтарилган. Молмулкини беҳуда, ноўрин давоми...

22:02 / 19.09.2023 2041
   Аллоҳ таоло қўниқўшнига жуда кўп ҳақҳуқуқ берган. Қўшничилик ҳақида бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. давоми...

17:05 / 29.08.2018 3695