ҚИШЛОҚ АЁЛИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


У балки пардозсиз яшаб ўтажак,

Балки тақмай ўтар тилло тақинчоқ.

Далада ўт юлиб, заққум ютажак,

Тандир – суҳбатдоши, сирдоши – ўчоқ.


Қиммат емакхона кўрмаган ҳатто,

Рўмоли шойимас, кўйлаги одми.

Тирикликнинг оғир ташвиши аро

Бор-йўғи шул дея билар ҳаётни.


Иссиқ сув жўмракдан оқмас ҳеч қачон,

Қумғонга ўт ёқиб, қалайди тезак.

Унинг бардошини қотирган замон,

Умридан норизо бўлмаса керак.


Оилада меҳмон – етишмовчилик,

Фаровон эмасдир рўзғори баъзан.

Онамсан, опамсан, минг ишга черик,

Ором нималигин билмай яшайсан.


Ҳа, у кино кўрмас киносаройда,

“Истиқлол”га тушмас бир бора ҳатто.

Кесакка тўқанаб юрса, шу фойда,

Боласин устини бутламоқ авло.


Минбарда керилиб ҳайқирган шоввоз,

Қандай бекитасан кемтикларингни?

Виждонинг уйғониб, бермасми овоз,

Ҳақиқат сасидан энтикмадингми?


Юртни тўкис, дея мадҳ этган онинг,

Улар ўтов қилар бийдай далада.

Ёлғондан оғринмас наҳотки жонинг,

Елкадош бўлмайсан, бермайсан далда.


Ўзим-чи... шу заққум ҳаётдан қочиб

Юрибман шаҳарда олифтанамо.

Ичимни кемирар нимадир янчиб,

У нима... билмайман, билмайман аммо....


19.05.2018

Хуршид Абдурашид

Мавзуга оид мақолалар
Гўзаллик дегани нима Гўзаллик 17 ёшли қизни машҳур қилиб, саҳналарга чиқарган, суҳбатларига журналистлар давоми...

09:02 / 04.03.2021 7260
Қизим, кимдир ўрнидан турсинда, Ё ислоҳот, ё инқирозrdquo десин ва ҳайқирсин Бундан кейин таълимтарбия давоми...

08:00 / 22.02.2022 6984
Мусулмонларнинг бугунги аҳволига қараб ноумид бўлиб Биз қиз бола бўлсак, бу уммат учун нима қилишимиз давоми...

09:00 / 13.01.2022 5954
Оиласида исломий муҳит яратиб, ўзи бош мураббий бўлган аёл жаннатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

05:38 / 01.11.2021 6788