Айни дамда атрофимиздагиларга қандай ёрдам беришимиз мумкин?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айни дамда атрофимиздагиларга қандай ёрдам беришимиз мумкин?

Бир аёл шундай ҳикоя қилади: “Дўкондан нарса  харид қилиб юрар эканман, ун маҳсулотлари пештахтасидаги охирги макаронни саватимга жойладим. Кейин эса, одатда, рўзғорда макароннинг бу турини ҳеч биримиз емаслигимиз ҳаёлимга келди...”

Бу ҳикоядан ҳам маълумки, коронавирус эпидемияси инсонларда хавотир, ваҳима, худбинлик каби салбий ҳиссиётларни уйғотмоқда. Яхшилик, саховат каби фазилатлар одамлар орасида йўқолиб бораётгандек туюлади. Аммо  мана шундай қийин вазиятларда атрофимиздаги инсонларга бўлган муносабатимиз қандай бўлиши бизнинг мусулмон сифатида қандай банда эканимизни ҳам кўрсатади. Умид қиламизки, синов фурсатини ғанимат билиб, яхши амалларда мусобақалашишда давом этамиз.

Айни қийин кезларда атрофимиздагиларга яхшилик қилишга, меҳр-мурувват улашишга ошиқишимиз  зарур. Бунда биз бешта тавсияга амал қилмоғимиз зарур.

Биринчи тавсия

Қариндошларингиз, қўшниларингиз, дўстларингиз, танишларингиз орасида ёлғиз яшайдиганлари бўлса, хабар олишни унутманг.  Улар билан қўнғироқлашиб, аҳволини сўрашингиз ва қўлингиздан келадиган  ёрдамингизни таклиф этишингиз ҳам катта яхшилик ҳисобланади. Ён-атрофдаги кекса инсонларнинг эҳтиёжлари учун зарур харидларини келтириб беришингиз ҳам улар кўнглини тоғдек кўтаради. Уларнинг ҳозирги ҳолатда кўчага, жамоат жойларига чиқишлари саломатликлари учун хавфли эканини асло ёддан чиқарманг.

Иккинчи тавсия

Хайрия ишларига ҳисса қўшинг. Ҳозирда юртимиздаги жонкуяр инсонлар томонидан ташкил этилаётган турли хайрия ишлари кўплаб ёрдамга муҳтож инсонларнинг оғирини енгил қилмоқда. Тиббий ниқобларнинг текин тикиб тарқатиш, узоқ сақланадиган таомлар улашиш, бепул такси хизматлари ва шу каби хайрия ишларида иштирок этиб, ажру савобларга эришишингиз мумкин.

Учинчи тавсия

Закот бериш ниятида бўлсангиз, ҳозир бунинг айни вақти.

Тўртинчи тавсия

Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватланг. Кичик бизнес иқтисодиётимиз учун жуда муҳим. Улар аҳолини кўплаб иш ўринлари билан таъминлайдилар ва даромадлари ҳам тезда маҳаллий даромадларга қўшилади.

 Ҳозирги карантин ҳолатида мана шундай кичик корхоналар катта зарар кўриши ва ҳатто банкротга учраши мумкин. Лекин биз уларни қўллаб-қувватлаш орқали сақлаб қолишга ҳисса қўшишимиз мумкин. Агар шундай кичик турдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи ташкилотлар ўз акциялари ёки ваучуерларини тақдим этишаётган бўлса, уларни сотиб олиб, кейинчалик қайта сотишингиз ёки эвазига уларнинг маҳсулотларидан фойдаланишингиз мумкин. Ушбу манбадаги суҳбат орқали вазиятни яхшироқ тушуниб олиш мумкин.

Бешинчи тавсия

Уйда қолинг. Бу жуда оддий, лекин жуда муҳим маслаҳат. Ҳозирги вақтда соғлом бўлсангиз ҳам кўча ва жамоат жойларига кўп чиқиш туфайли вирус ташувчисига айланишингиз мумкин. Бу иммунитети заиф инсонлар учун хавф солишингиз мумкин дегани.

Юқоридагиларнинг барчасини икки сўз билан ифодалашимиз мумкин – МЕҲРИБОН БЎЛИНГ! 

Ҳа айтганча, юқоридаги аёл ҳикоясининг охирини сизга айтай: “Мен   бироздан сўнг саватимдаги макарон маҳсулотини қайта жойига қўйдим. Чунки бу маҳсулот бошқаларга мендан кўра зарурлигини билгач, шундай қарорга келдим...”

Ровен Боллнинг themuslimvibe.com сайтидаги материалидан фойдаланган ҳолда тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
  «Фидя»нинг луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол давоми...

11:29 / 01.06.2017 5255
 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни уйғотишда бир нечта усуллар мавжуд отаоналар  давоми...

12:25 / 01.02.2017 6411
Картошкали сомса Буғдой уни 400 г, сув 150 г, картошка 600 г, думба 100 г, пиёз 200 г, туз, мурч ва зира таъбга давоми...

13:07 / 29.11.2016 3770
Жамиятнинг бўғини бўлмиш оилаларнинг тинчтотув, хонадонларимиз файзли бўлиши ва турмушимиз осудалигида давоми...

17:58 / 30.11.2016 4178