Янги китоб сотиб олган куним мен учун байрамдек эди...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 (“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрни” иншолар танловидан)

Ҳатто уйдагиларим овқатланишга берган пулларини йиғиб, китоб сотиб олардим. Янги китоб олган куним мен учун байрамдек эди. Ҳазратнинг китобларини ўқир эканман, ҳаётимга мазмун кира бошлади, нима учун яшаётганимни англаб ета бошладим. Хато йўлларда, нотўғри фикрларда яшаган эканман... Аста-секин ўқиётган китобларим ҳаётимга таъсир қила бошлади... Зарарли одатларимни ташладим... 

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога мукаммал салоту саломлар бўлсин.

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, буюк олим шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан бир замонда яшаш насиб этди. Аммо афсуслар бўлсинки, у зот билан кўришиш насиб этмади. Мен ҳазрат ҳақларида 2015 йили, вафотларидан сўнг эшитганман. Бу инсон ким? Нега бунча кўп инсонлар бу зот учун аза тутишмоқда, кўз ёш тўкишмоқда… У инсон ҳақларида билгим келган, қизиқишим ортганди. Ўшанда эндигина 16 ёшда эдим. Менда саволлар пайдо бўла бошлади. Саволларимга жавоб топиш мақсадида у зот ҳақидаги маълумотларни ўқидим, кишилардан сўраб-суриштирдим. Ҳазратнинг 100 дан ортиқ асарлар ёзиб қолдирган ватандошимиз эканларини, Қуръони каримга тафсирлар ёзганликларини ўшанда билгандим.

Бир неча кундан сўнг “Ҳилол-нашр” китоб дўконини излаб, топиб бордим. У ердан шайх ҳазратларининг “Зикр аҳлидан сўранг” ва “Ёлғон” китобларини сотиб олдим. Китобларни ўқир эканман мени ўйлантирган, қийнаган саволларга айнан ушбу китоблрдан аста-секин жавоб ола бошлагандим.

Шу зайлда қизиқишим ортиб, бошқа асарларини ҳам сотиб ола бошладим. У китобларни ҳам севиб ўқийдиган, олам-олам янгилик ва ҳаловат топадиган бўлдим. Ҳатто уйдагиларим овқатланишга берган пулларини йиғиб, китоб сотиб олардим. Янги китоб сотиб олган куним мен учун байрамдек эди. Ҳазратнинг китобларини ўқир эканман, ҳаётда нима учун яшаётганимни англаб ета бошладим. Хато йўлларда, нотўғри фикрларда яшаган эканман... Аста-секин ўқиётган китобларим ҳаётимга таъсир қила бошлади. Зарарли одатларимни ташладим.

Ҳазратнинг асарларида илм аҳлига бериладиган даражаларни ўқиб таъсирландим ва араб тилини ўрганишни бошладим. Бир неча ойдан сўнг Қуръонни тажвид асосида ўқишни домла устозлардан ўрганиб олдим. Шунингдек, ҳалол касбга бериладиган ажр-у савобни ўқиб- ўрганиб шубҳали касбимдан воз кечдим ва ҳалол касб излаб топдим.

Ҳозир ўзимнинг шахсий кутубхонам бор. Унда устозим, ҳазратимнинг 100 га яқин китоблари жой олган. Айни пайтда “Олам ва одам, дин ва илм” китобларини ўқияпман. Илм ўрганиш мақсадида иншааллоҳ, Кўкалдош мадрасасига ҳужжат топширмоқчиман. Илм ўрганиб, унга амал қилиб, уни бошқаларга ҳам етказмоқчиман. Худди шайх ҳазратлари (асарлари) мени ҳидоят топишимга сабаб бўлганидек, мен ҳам кўплаб инсонларни ҳидоятига сабабчи бўлишни хоҳлайман.

Тўғрисини айтсам, шайх ҳазратлари мен учун отам қилмаган яхшиликни қилдилар. Бунинг учун мени ҳидоятга келишимга сабаб бўлган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини умр бўйи дуо қилсам ҳам оз. Ҳар бир ишда ҳикмат бўлганидек, ҳазратим билан бу дунёда кўришиш насиб этмади. Энди Аллоҳдан умидим, иншааллоҳ, у зот билан жаннати Фирдавсларда кўришишни насиб этишини сўраб қоламан. Омин!

Фаррух Омонуллаев

Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Шайх ҳазратларидан quotҲазрат, Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳнинг жума мавъизаларидан давоми...

03:19 / 08.03.2023 2662
.Ҳазратим..., Ака, турингОвози титраганича ҳовлиқиб мени уйғотаётган укамни кўриб, бироз асабийлашдим. Ҳали давоми...

00:01 / 15.03.2020 6093
.Бир инсон умрини илм ўрганиш ва ўргатиш билан ўтказса, бутун умр фарз амал қилган каби бўлади,. Имом Сарахсий давоми...

01:43 / 13.07.2023 1668
Ҳаётнинг азалий қонуни шудир,Шу ҳақда тинмайин сўзлайверамиз mdashЁмонлар вақт ўтиб унутиладиhellipЯхши давоми...

07:21 / 05.12.2022 3093