Бидъатларга қолди кунимиз...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мухлис минбари: Дилором Юсупова

Шиддат билан ўтар умримиз,

Савобларсиз куну тунимиз.

Гуноҳ кўпу, йўқдир узримиз,

Бидъатларга қолди кунимиз.

Кўз тегишидан гумон қилиб,

Қўйдик шифтга исириқ илиб.

Олсак эди «Чорқул»ни билиб,

Бидъатларга қолди кунимиз...

Кўзмунчоқлар ўзи ҳайрондир:

«Кўздан сақлашимиз ёлғондир».

Қори бўлган кўздан омондир!

Бидъатларга қолди кунимиз...

Дарахтларга боғлар латталар,

Ширк келтириб ёшу катталар,

Бенамозлар, ақли калталар!

Бидъатларга қолди кунимиз...

Холиқ қолиб махлуқдан сўрар,

Келажагин фолбинда кўрар...

Иймонини кафанга ўрар!

Бидъатларга қолди кунимиз!

Шак-шубҳасиз охирги замон:

Зиёратгоҳ бўлди ширк ‒ майдон!

Зиналарни ўпибди нодон...

Бидъатларга қолди  кунимиз...

Бу ишлардан биттаси мамнун,

Сен хор бўлсанг, бўлмайди маҳзун!

У  ‒ шайтондир, душманинг малъун.

Бидъатларга қолди кунимиз...

Роббинг қилган сен учун хитоб,

Жавонингда турибди Китоб,

Ўқи, тегар бағрингга офтоб!

Бидъатларга қолди  кунимиз...

Берилганимиздек бидъатга,

Амал қилсак эди суннатга,

Ботмас эдик ташвиш, ғурбатга,

Бидъатларга қолди  кунимиз...

Ҳаётимиз қисқа ё узун,

Вафот этсак эрта ё бугун,

Нима қилдик Охират учун?!

Бидъатларга қолди кунимиз...

Гар умидинг бўлса Жаннатдан,

Фойдалангин имкониятдан,

Уйғон, инсон, энди ғафлатдан,

Бидъатларга қолди кунимиз!

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз...

Ҳар кун айтинг: жойнамозни ёз,

Aллоҳимга айтайлик дил роз.

Шунда ишларимиз бўлар соз,

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

Тингланг, янграмоқдадир AЗОН,

Бенамознинг қадри ҳам арзон,

Умр ўтар, бўлмасдан хазон,

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

Тутқичимиз бермай ғафлатга,

Улгуриб қолайлик БОМДОДга.

Бойлик тенг келолмас суннатга,

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

Ечайлик кўнгилдан кишанни,

Ўз вақтида ўқиб ПЕШИНни.

Роббим осон қилсин ишимни,

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

Намозни унутманг ишда ҳам,

Ўқинг AСР ёзу қишда ҳам,

Тетик бўлинг юз, етмишда ҳам,

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

ШОМни ортга сурган бебахтдир,

Меваю соясиз дарахтдир,

Юраги қулф, қалби карахтдир.

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

Дилни ёриштиради ХУФТОН,

Ҳатто зулматни этар у тонг,

Куйиб, кул бўлсин малъун шайтон,

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

Беради нур ТAҲAЖЖУДингиз,

Лаззатланади вужудингиз,

Ҳаққа элтар ҳар сужудингиз,

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

Йўллайлик салaвоту зикрлар,

Роҳманир Роҳиймга шукрлар,

Кунни якунлайлик ВИТР-ла,

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз.

Ибодатда тўкилур гуноҳ,

Намозингизга бўлай гувоҳ.

Икки дунё бахт берсин Aллоҳ!

Ёрим, туринг, ўқийлик намоз...

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Суннатга эргашиш саодатга эришиш гаровидир Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм    Бизни энг фазилатли давоми...

20:35 / 20.03.2017 5886
41. Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан кейин  Аллоҳ таоло у зотни давоми...

16:50 / 11.12.2017 3539
    Иккинчи хотин. Бу сўзлар худди чақмоқдек қулоқларим остида янгради. «Иккинчи хотинни нима қилади давоми...

07:37 / 06.02.2017 12922
Ватан ҳимояси Ватан ҳимояси бу чегарада туриш ёки аскар бўлишгина эмас, балки ҳамманинг қалбан, қайси давоми...

12:36 / 15.01.2018 2822