Ислом фобияси туфайли шифокор аёл ҳижобга кирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом фобияси сабабли Австралиянинг айрим мусулмон аёллари вақтинчалик ҳижоб ечишни ўйлашаётган бир пайтда, Квинслендлик шифокор-мусулмон аёл ҳижобга киришга қарор қилди. Мақсади эса бу тутган йўли билан диндошларига нисбатан бўлган нотўғри хулосаларни бартараф қилишдир.

Бир йил аввал ҳам доктор Гюл-э-Рано ҳижобда эмас эди. Аммо оммавий ахборот воситалари орқали берилаётган Ислом дини ҳақидаги салбий фикрлар уни дин кўрсатмаларига риоя қилишга мажбур қилган.

«Анчадан буён ҳижобга киришни ният қилган эдим, лекин  ўзимда журъат  топа олмагандим. Мени айнан мусулмон сифатида қабул қилишларини хоҳладим»,– дейди шифокор аёл.

Аввалига беморларининг қандай фикр билдиришларидан ҳайиқди. Улар эса исми шарқона Гюл бўлган шифокорнинг рўмолини табиий ҳолат деб қарашди. Энди муслима-шифокор Ислом динига бўлган салбий фикрлар билан ўз касби орқали курашишни мақсад қилиб қўйди.

«islam.news.com» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
ЭЛЧИЛИК ХАЛҚАРО ТОТУВЛИК АСОСИ     Бутун олам яратгувчиси бўлган Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар ва давоми...

19:01 / 21.03.2017 4101
Эр хотинга бериши лозим бўлган маҳрни, у қанча бўлишидан қатъи назар, тўла бериши керак. Маҳр танҳо давоми...

22:27 / 19.02.2023 4072
33 « ». . Ўттиз учинчи ҳадис Оиша разияллоҳу анҳондан ривоят қилинади «Рамазон келди. «Эй давоми...

21:37 / 04.06.2018 4671
Тошкент Ислом институтида давра суҳбати   Куни кеча Тошкент Ислом институтида, анъанага кўра, ажойиб давра давоми...

22:02 / 16.03.2018 3520