Қора денгиз суви қорами?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ер юзида денгизлар кўп. Уларнинг номлари ҳам хилма-хил. Денгиз номларининг кўпи уларнинг кўринишига мос эмас. Масалан, Қора денгизга борганлар жуда яхши билишади, бу денгиз суви қора рангда эмас, балки мовий рангда. Лекин Қора денгиз доимо мовий, ҳаворанг бўлмайди. Қишда изғирин шамоллар эсганда денгизнинг ҳам авзойи бузилиб, хўмрайишни бошлайди. Денгиз юзаси қорайиб, қирғоқларга шиддат билан қорамтир тўлқинлар урилади. Шу боисдан ҳам бу денгиз Қора денгиз, яъни “хавфли”, “жаҳлдор”, “ваҳимали” денгиз деб аталган.
Сариқ денгиз ҳақида ҳам эшитганмисиз? У Хитойда жойлашган бўлиб, хитойликлар уни “Хуанхе” деб аташади. Хитой тилидан таржима қиладиган бўлсак, “Сариқ дарё” маъносини беради. Бу денгиз суви сап-сариқ эмас. Биласиз-а, денгизларга сув дарёлардан оқиб тушади. Бу денгизга оқиб тушаётган дарё ўзи билан балчиқ ва лойқа сув олиб келади. Натижада денгиз суви хира сарғиш тусга киради. Шу сабабдан ҳам унга қараб “Сариқ денгиз” дейишади.
Яна Оқ денгиз ҳам бор. У шимолда жойлашган. Шимолда эса ҳаво совуқ. Оқ денгиз ҳам совуқ бўлиб, қишда унинг юзаси оппоқ муз билан қопланган бўлади. Шунинг учун ҳам бу денгиз Оқ денгиз деб аталади.
Коралл денгизи ҳақида ҳам эшитганмисиз? Унга бундай ном берилишининг сабаби мазкур денгизда коралл, яъни маржон қоялар жудаям кўп. Қарабсизки, коралл қояларга бой бўлган денгиз Коралл денгизи номини олган.
Қизил денгизга ҳам етиб келдик. Буни қарангки, бу денгиз сувининг ранги ҳам мовий. Аммо баъзида денгиз юзасига қизил сув ўтлари қалқиб чиқади. Ана шунда сув қизғиш-қўнғир тусга киради. Шундай пайтларда денгиз суви қизил бўлиб кўрингани туфайли унга Қизил денгиз номи берилган. Яна бир қизиқ маълумот: энг суви шўр денгиз – бу Қизил денгиздир. Ҳинд океанидаги бу денгиз Африка қитъаси ва Арабистон ярим ороли оралиғида жойлашган. Суви жуда тиниқ. Чунки бу денгизга дарёлардан сув қуйилмайди. Иқлим иссиқ ва қуруқ. Денгиз суви ёзда 27 даража иссиқ бўлса, қишда ҳам совиб кетмайди, 20 даража иссиқ бўлади. Иқлим қуруқ, дедим, демак, ёмғир жуда кам ёғади. Ва ҳаво иссиқлиги туфайли денгиз суви кўп буғланади. Сув буғлангани сари денгизда қолган сув янада шўрлашади. Қизил денгизда 1 литр сувга 41 грамм туз тўғри келар экан.
Денгиз номларига қайтадиган бўлсак, уларнинг бари фақат рангларни англатмайди. Масалан, Япон денгизи, Ява, Гренландия денгизлари бор. Улар бундай аталиши бу денгизда жойлашган орол номлари билан боғлиқ. Яъни, Ява денгизида Ява ороли жойлашгани сабабли ушбу денгизни шундай атай бошлашган.
Беринг ва Барнец денгизлари ҳақида ҳам эшитганмиз. "Улар нега бундай номланган, ахир бу олимлар исми-ку?!" дерсиз. Сиз ҳақсиз! Баракалла! Бу чиндан ҳам таниқли денгизчи, саёҳатчи ва олимлар Витус Беринг ва Виллем Баренцларнинг фамилияларидир. Баъзан денгизларга денгизни, денгиз йўлларини тадқиқ қилган олимларнинг исми ном қилиб берилади.
Ер юзида денгизлар жуда кўп. Агар қизиқиб қолган бўлсангиз, глобус ёки харитани олинг-да, қомусларни варақлаб, бу ажойиб денгизларга саёҳатингизни бошланг!

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Кўп хислатлари, мақтовга лойиқ сифатларига рози бўлган ҳолда биттаиккита камчилиги учун дўстдан кечиш давоми...

06:19 / 27.12.2016 3133
давоми Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

21:00 / 12.12.2019 3283
  Тарихдан отинойи атамаси Ўзбекистон ҳудудларида турли жойларда турлича номланиб келинган. Хусусан, давоми...

13:21 / 28.07.2018 8525
  Фидойи аёллар  ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ ОЛИМАЛАР  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиqм   Аллоҳ таолога ҳамд, Расулуллоҳ давоми...

13:29 / 20.03.2017 4923