Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» Таҳоратни бузмайдиган нарсалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

57-масала

Бетаҳорат киши мусҳафни ёки унинг жузларини ушлаши жоиз эмас, ўша жой оятлар ёзилган жойми, бошқа жойми фарқи йўқ. Мусҳаф ва унинг жузларидан бошқа жойда эса Қуръон оятлари ёзилган жойнинг ўзини ушлаш макруҳ.

58-масала

Бетаҳорат киши оятдан бошқа нарсани лавҳа ёки қоғозга ёзиши жоиз. Мусҳафга ёзиш эса асло мумкин эмас.

59-масала

Ёш бола таҳоратли бўлмаса ҳам, унга мусҳафни олиш ёки бериш макруҳ эмас.

60-масала

Бетаҳорат кишига Қуръони Каримдан бошқа самовий китобларнинг ёзилган жойини ушлаш макруҳ, ёзилмаган жойини ушлаш макруҳ эмас. Бу ҳукм тиловати насх бўлган қуръоний оятларга ҳам хосдир.

61-масала

Бир киши таҳорат қилиб бўлгач, чап оёғини ювади. Таҳорат пайтида бир аъзосини ювганига иккиланиб қолса ва унинг қайси аъзо эканини ҳам билмаса, охирги ювган аъзосидан олдин ювилган аъзони яна ювади. Масалан, икки қўлини тирсаккача ювгандан кейин иккиланиб қолса, юзини ювади. Икки оёғини юваётганда иккиланиб қолса, икки қўлини тирсагигача ювади. Бу ҳукм васвас бўлиб қолмаган киши учундир. Агар киши васвас бўлиб қолган бўлса, яъни тинмай иккиланаверса, бу иккиланиш эътиборга олинмайди, унга аҳамият берилмайди.

62-масала

Масжид ичида Таҳорат қилганда ишлатилган сув масжид ерига  тушадиган бўлса, у ерда таҳорат қилиш жоиз эмас. Агар бирор идишга таҳорат қилиб, сувини ерга туширмаса, масжидда таҳорат қилиш жоиз.

Ашраф Али Таҳонавий

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аввало «Бу танловнинг давоми...

16:17 / 14.05.2019 3481
Аллоҳ таолони зикр қилаётганда ўша зикр маъносига мувофиқ бўлган қалб амали ҳам ҳамроҳ бўлиши мақсадга давоми...

22:05 / 05.10.2023 3177
                                                 Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг муҳим қисми жаннат ва давоми...

11:20 / 02.05.2017 5053
Ҳозир ҳам Рамазондаги каби ҳаёт тарзидамизмиЎша кунларда бўлгани каби бир кеча Қуръони Карим ўқимай давоми...

21:54 / 13.06.2023 1822