Инсон организмида таъм қувватининг аҳамияти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саломатлик рукни

Аччиқ таъм (гармдори аччиғига ўхшаш аччиқ таъм) – зарар қилувчи энергия (қувват)ни ёйиб, юзаки аломатларни даволайди. Қон ва қувватни ҳаракатга келтириб, инсон организмида уларнинг (қон ҳамда қувватнинг) туриб қолишини йўқ қилади. Иштаҳани кучайтириб, ҳазм тизимининг ишини ва овқат таъмини кучайтириб беради. Ақлни равшан қилади. Қон айланишини яхшилайди. Қичималарни бартараф қилиб, тер чиқишини фаоллаштиради, токсинли (заҳарли) тўпланмаларни йўқотади. Оғиз бўшлиғини тозалайди. Қонни тозалайди, тери касалликларини даволайди, гижжаларни йўқ қилади, бадандаги ортиқча сувни ҳайдайди.

Ширин таъм – ҳузур олиш таъмидир. У ўзимизни хотиржам ва мамнун ҳис этишимизга ундайди. Бу заифликдан, мадорсизликдан даъво бўлувчи қуролдир. Ширин таъм озуқа ва қувват бериб, барча тўқималарнинг ўсишига ёрдам беради. Бу таъм ўсаётган болалар ва қариялар учун яхшидир. Сочга малҳам, тери ва ташқи тузилиш, синган суяклар даволанишида ҳамда организм учун катта фойда келтирувчидир.

Ширин таъм қон ва қувватни тўлдирувчи ҳисобланади. Касалликнинг кескинлигини юмшатиб, оғриқни бартараф этади. Бошқа дори-дармонларнинг таъсирини уйғунлаштиради.

Нордон таъм – суюқликнинг ҳаддан зиёд ажралиб чиқишининг олдини олиб, уни йиғиб, боғлайди. Организмнинг қувватсизланишида, ҳаддан ортиқ терлашида, узоқ муддат ичбуруғда, ўпканинг бўшашиши ва йўтал вақтида, сийдик чиқазиш муаммоси ҳамда қовуқ бўшлигида ишлатилади.

Нордон таъм озиқ-овқатнинг таъмини яхшилайди, ҳазм тизимидаги “олов”ни сустлаштиради. Ақлни уйғотиб, мустаҳкамлаштириб, жонлантиради. Ҳис-туйғуларга маҳкамлик беради, кучни кўпайтиради, юракка ҳузур бағишлайди, модда алмашинуви ва қон айланишини яхшилайди, шунингдек, ҳиссий аъзолар ҳамда миянинг иш фаолиятни фаоллаштиради.

Аччиқ таъм (дори ичгандаги аччиқ таъм) – танадан нажасларни ҳайдайди, ўпка қувватини сустлаштириб, йўтал ва нафас қисишида айни шу қувватни ишга солиб беради. Ошқозон қувватини сустлаштириб, кўнгил айниганда ва қусиш вақтида мазкур қувватни ишлатади. Иситма ва “олов”ни ҳайдайди. Хусусан, бадан ва ақл дисбалансининг турларига даводир. Аччиқ озиқ-овқат ва ўтлар енгиллик беради, қуритади, совутади.

Ҳушни йўқотишга қарши чора бўлиб, чанқоқни камайтиради, қичима ва ловуллаб ачитишни йўқотишга ёрдам беради. Қонни тозалайди ва заҳарли йиғилмаларни йўқ қилишда кўмаклашади. Аччиқ таъм тери ва мушакларга таранглик бериб, кўкрак сутини тозалайди, ёғ тўқималаридаги, суяк иликларидаги, лимфа, тери, сийдикдаги ёғ ҳамда токсинларни йўқ қилади. Бундан ташқари, шамоллашга қарши, токсинга қарши антибактериал восита ҳисобланади. Баданга хотиржамлик бағишловчи таъсир кучига эга.

Шўр таъм – буқоқни юмшатиб, уни кичиклаштиради. Ични бўшаштирувчи кучга эга. Ҳазмни яхшилаб, иштаҳани кучайтиради, юмшоқ тинчлантириш орқали таъсир қилиб, баданда сувни ушлаб туради. Томирларни тозалайди, тана аъзолари фаолиятини юмшатади, таомга таъм бағишлайди. Шўр таъм қолган барча таъмларни кесади. Шунинг учун таомни шўр таъмдан бошлаш тавсия этилади. Шундагина ҳазм тизими фаол ҳолатда бўлиб, озиқ-овқат яхши сўрилади.

Мадина Джураева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ  Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

19:14 / 24.12.2016 8428
 «Ичимизда Набий бўлса, муаммоларимиз ҳал бўлар» Бу ажойиб фикрларни бир ғайридин адиб айтар. Муҳаддислар давоми...

17:41 / 21.01.2017 4266
«Эй Одам фарзанди Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма Охиратни амалсиз умид давоми...

20:10 / 29.12.2016 4542