Намознинг ҳикматлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

2. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.

У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.

3. Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.

Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У Зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади. 

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди, ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам олиб бўлмаслиги мумкин, қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб, ҳузур қилади.

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди. 

4. Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир. 

5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

6. Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради. 

7. Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади. 

8. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади. 

9. Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат касб этади. 

10. Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

11. Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади. 

12. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

13. Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разилатлардан холи бўлишга олиб боради.

14. Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.

Маълумки, намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзалдир.

Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.

Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган муҳим омилдир. Намозда ҳамма, ким бўлишидан қатъи назар, бир жойда, бир сафда туради, бир хил амални бажаради ва бир Аллоҳга банда эканликлари изҳор қилади.

Жамоат намози мусулмонларнинг сафлари бир, гап сўзлари бир эканини кўрсатади.

Намозда жамоат шаклида имомга бўйсуниш, бир мақсадга йўналиш кўринишлари намоён бўлади.

Жамоат намози орқали мусулмонлар бир-бирлари билан танишиб, унсу улфат орттирадилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга одатланадилар. Улар, жамоат намози туфайли, бир-бирларининг ҳолларидан хабар оладилар. Ичларида бемор, мазлум, ҳожатмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар.

Жамоат намозида қатнашувчилар бир-бирларига ёрдам бериш билан бирга, хатоларини ҳам тузатадилар ва ўз жамиятлари учун керакли кўплаб бошқа ишларни ҳам амалга оширадилар.

15. Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.

16. Намоз поклик рамзидир.

Намозхон одамнинг, энг аввало, қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

Мавзуга оид мақолалар
Никоҳ орқали иффатини сақлашга ҳаракат қилаётган, аммо бунга эриша олмаётган кишига ёрдам қўлини чўзиш ҳар давоми...

22:37 / 22.08.2023 2319
embedhttpswww.youtube.comwatchvOC7WFhs6wl0embed

18:00 / 19.04.2017 3664
 АҚШнинг Судандаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғи Жозеф Стенфорд мусулмонликни қабул қилгани сабабли ўз давоми...

16:51 / 22.01.2017 3091
Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли  бу, албатта, иффатдир. Иффат бу,  энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ давоми...

10:59 / 01.02.2017 7114