Москвада халқаро диний конференция: "Ислом – эзгулик ва тинчлик элчиси"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, 28 март куни Москвада “Ислом – эзгулик ва тинчлик элчиси” деб номланган Халқаро диний конференция ўз ишини бошлади.
Тадбирни А.Кадиров номидаги минтақавий жамоат фонди, Ислом маданияти, илм ва таълимини қўллаб-қувватлаш Фонди ҳамда Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти кўмагида Чеченистон мусулмонлар диний идораси ва Халқаро Ислом лигаси ташкил қилди.
Конференция иштирокчилари таниқли жамоат, сиёсат ва дин арбоблари, Россия Федерацияси субъектлари мухтор вакиллари, турли давлат идоралари вакилларидан иборат.
Шунингдек, тадбирда иштирок этиш учун Россияга Халқаро Ислом лигаси бош котиби Муҳаммад ибн Абдулкарим ал-Исо, Миср муфтийси Иброҳим Шавқий Аллам, Қирғизистон муфтийси Максат Токтомушев, Қозоғистон муфтийси Серикбай ҳожи Ораз, Корея мусулмонлар уюшмаси вакили Ҳамид Тшви Йунг, Швейцария бош имоми Демич Ясмин, Сербия муфтийси Мавлуд Дудич, Македония муфтийси Сулаймон афанди Ражабий, Эстония муфтийси Элдор Мухаметшин, Албания муфтийси Искандар Брюсчал ва бошқалар ташриф буюришди.
Форум доирасида бир қатор долзарб масалалар, жумладан, Исломда ҳамжиҳатлик билан яшаш асослари, терроризм ва экстремизм муаммолари муҳокама қилинади.
Форум 30 мартда Грознийда якунланиши режалаштирилган. Юртимиздан эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Абдулазиз Мансурни ҳамда "Ҳилол-нашр" нашриёти ва "Islom.uz" портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқни иштирокчи сифатида кўриш мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
ГЎЗАЛ ХУЛҚ ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ     Дунёга келган инсонлар бирбирлари билан муомала қилмасдан яшашининг иложи давоми...

20:10 / 19.03.2017 5121
Мазий жинсий аъзодан чиқадиган оқ рангдаги ўта майин суюқлик бўлиб, у одатда жинсий яқинлик ёки шунга яқин давоми...

11:11 / 29.11.2016 12539
Мусулмон хотинқизлар халқаро конференциясининг иккинчи босқичи «Аёл руҳининг маржони» шиори остида жорий давоми...

07:58 / 28.11.2016 4193